Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этиб, саралаш босқичи ғолибига айланди

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этиб, саралаш босқичи ғолибига айланди

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида давравий тизим якунига етди. Шахматчилар рапид тизимида ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишди.

Нодирбек Абдусатторов кеча 4 ўйиндан 3 очко жамғарган бўлса, ҳамюртимиз бугун 3 партияда 2,5 очко тўплади. Нодирбек бугун Кеймер билан дуранг ўйнаган бўлса, Домараджу Гукеш (Ҳиндистон) ва Магнус Карлсен (Норвегия)ни мағлуб этди.

Натижада Абдусатторов 7 имкониятдан 5,5 очко тўплаб давравий тизим ғолибига айланди.

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этиб, саралаш босқичи ғолибига айланди
Эртага плей-офф баҳслари орқали турнир ғолиби аниқланади. Ўзбек шахматчиси чорак финалда хитойлик Динг Лиренга қарши тўқнаш келади. Лирен 7 ўйинда бор-йўғи 0,5 очкога эга бўлди.

Плей-оффда Томонлар бир мартадан оқ ва қора доналарда ўйнайди. Агар дуранг қайд этилса, блиц тизимида 2 та ўйин ўтказишади. Ютган шахматчи ярим финалга чиқади.

Чорак финал жуфтликлари:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Динг Лирен (Хитой)
Винсент Кеймер (Германия) — Левон Арониан (АҚШ)
Фабиано Каруана (АҚШ) — Домараджу Гукеш (Ҳиндистон)
Алиризо Феружа (Франция) — Магнус Карлсен (Норвегия)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.