Ўзбекистон аҳолисида 4 млндан ортиқ автомобиль мавжуд

Ўзбекистон аҳолисида 4 млндан ортиқ автомобиль мавжуд

Ўтган йил билан таққослаганда бу йил жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 400 мингдан ошган.

Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган.

2023 йил билан таққослаганда бу йил жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 400 мингдан ошган. Ўтган йили жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 3 637 119 тани ташкил этган эди.

Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан 3 759 045 таси енгил автомобиллар, 240 917 таси юк автомобиллари, автобуслар 6 297 та, микроавтобуслар 9 102 та, махсус транспортлар эса 5 383 тани ташкил этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.