Фуқароларнинг ишини ҳал қилиб бериш эвазига «Тоза ҳудуд» ДУК бош ҳисобчиси $15 минг, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош муҳандиси ўринбосари эса $7 минг талаб қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, бош муҳандис ўринбосари қолган 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахс муқаддам ЖКнинг 205 ва 209-моддалари билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Жиззах вилоятида ўтказилган тадбирда «Тоза ҳудуд» ДУК бош ҳисобчиси улгуржи савдо билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан судда кўрилаётган жиноят ишини танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.