Велосипедчи шифохонада вафот этди. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 17:35 ларда Олтинкўл тумани "Бўстон" МФЙ ҳудудида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипедчи 25 ёшли У.О.ни уриб юборган.
Вилоят ИИБ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда таълим муассасасида ёш болалар калтакланганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.
Тез ёрдам шифокори чақирувга бориб, аёлга учта укол қилган ва унинг ночор ҳолатидан фойдаланиб, қўллари билан ўз жинсий эҳтиёжларини қондирган. Жабрланувчи экспертизадан ўта олмаган, уни бир идорадан иккинчисига юбориб, сарсон қилишмоқда.
Парвоз қатнови 15 декабрдан бошланади, рейслар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади. Индонезиянинг "Batik Air" авиакомпаниясининг биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.
АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар 5 йилга қадар ушбу мамлакатга киритилмайди ва уларга ёрдам бермоқчи бўлган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилади. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Давлат департаментини хабардор қилишича, ҳозирдан бошлаб АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллага ташрифи чоғида энергияни тежаш, ҳар бир инсонда тежамкорлик маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. «Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди.
Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
БМТнинг қайд этишича, авваллари кам учрайдиган қум ва чанг бўронлари эндиликда Марказий Осиёнинг катта қисмида баҳорда бошланиб, кузгача давом этади. Кўпинча Орол денгизидан, шунингдек, Қозоғистон даштлари ва Афғонистондан қум ва чанг кўтарилади.
Умра зиёратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар алоҳида рейтингга ажратилиб, ишлаш сифати бўйича сараланган. Туризм қўмитасининг хабар қилишича, жорий йилнинг 1 ноябридан “Умра” тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кирди.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович ATP якуний турнири финалида италиялик Янник Синнерни мағлуб этди - 6:3, 6:3. Opta хабарига кўра, 36 ёшли Жокович қаттиқ кортларда ўзининг 71-ATP чемпионлигини қўлга киритди ва бу борада Рожер Федерернинг муваффақиятига тенглашди. Сербиялик теннисчи ATP якуний турнирида рекорд даражадаги еттинчи чемпионликни ҳам қўлга киритди.
Аёлнинг сўзларига кўра, фельдшер укол қилганидан кейин аёл ҳолсизланган. Шифокор эса бундан фойдаланиб қолган.
Яқинда Инстаграмда шафқатсизларча ўлдирилган ва дарахтга осилган итларни акс этган видео тарқалди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари мазкур икки нафар “қахрамон”ларни топишган, улардан бири ҳайвонларни қатл қилган, иккинчиси эса жараённи суратга олган.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Абат Файзуллаев Италия президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар берди «Дунё» АА.
Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоев концертларидаги чиқишлари билан элга таниш бўлган ижодкор Ўткир Сиддиқов 78 ёшида оламдан ўтди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ижодкор, эл севган сухандон Ўткир Сиддиқов оламдан ўтди.
Сербиялик Новак Жокович Туриндаги ATP финал турнири финалида италиялик Янник Синнерни икки сетда мағлуб этди – 6:3, 6:3. Учрашув 1 соат 40 дақиқа давом этди. Жокович 13 та эйс амалга оширди, бирорта ҳам қўш хато қайд этмади ва саккизта брейк-поинтдан учтасини фойдаланди.
Самарқанд шаҳар Боғимайдон маҳалласидан кекса авлод вакилларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз томонидан «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилинган ноябрь ойида Бухоро ҳамда қўшни Тожикистоннинг қадимий шаҳри Хўжандга саёҳат қилиб қайтди. Хўш, кексаларни саёҳатга, узоқ йўлга чиқишга нима мажбур қилди?
Ўзбекистон давлат консерваториясида Буюк Британия, Италия, Германия, Туркманистондан келган моҳир созандалар ижросида концерт дастурлари бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 18 ноябрдан 23 ноябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида илк бор “Олтин куз” I халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади.
Интернетда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 217-мактаб директорининг ўқувчини калтаклагани акс этган видео хабарлар тарқалди.
Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Таъкидлаш жоиз, бу галги беллашувлар ҳам юртдошларимиз учун ёрқин ғалабаларга бой бўлди.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Анхелес Морена Бау билан учрашди. У ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Мониторинг натижалари 7 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, қизил сабзининг нархи 42,1 фоиз, лимоннинг нархи 39,0 фоиз, оқ карамнинг нархи 16,7 фоиз, сутнинг нархи 14,9 фоиз, бананнинг нархи 12,3 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 9,7 фоиз, картошканинг нархи6,4 фоиз пасайган.
Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флейд Мейвезер Жон Готти III га қарши реванш жангида иштирок этади.Кўргазмали жанг февраль ойида Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
“Тануки” япон ресторанлари тармоғи ва Bulldozer Group ресторан холдинги асосчиси Александр Орлов Россияда қидирувга берилган.
Президент тавсиясига кўра шаҳарчада қайта тикланувчи энергиядан ҳам фойдаланилади. Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилиш бўйича хорижий тажрибани жорий этиш, хавфсизлик чораларини кўриш ва қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ўтган йиғилишда Сурхондарёда амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳалари ҳақида гапирди. Бойсундаги газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши ва геология-қидирув ишларининг кенгайиши Ўзбекистоннинг 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришишига олиб келиши кутилмоқда.
Улар МЧЖ ташкил қилиб, кредит бериш эвазига одамларнинг пулларини ўзлаштиришган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ.
Қоидага амал қилмай ҳаракатланган Spark ҳайдовчиси автобус билан ЙТҲ содир этди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ва Spark тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкентда WBC&Lift профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди. “Ҳумо арена” мезбонлик қилган жанглар юртдошларимиз учун чиройли ғалабаларга бой бўлди.
Ўзбекистон бензинни асосан Россиядан импорт қилиши ҳисобга олинса, мамлакатда бензин нархига ҳам ижобий таъсир қилиши мумкин. Россия ҳукумати ички бозорнинг тўйинганлиги сабабли автомобиль бензини экспортига қўйилган вақтинчалик чекловларни бекор қилмоқда.
Унга кўра, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва ўз устав фонида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан сотиб олинган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма, шунингдек уларнинг импорти 2028 йил 1 январгача ҚҚСдан озод қилинади. Бундан ташқари, ушбу товарлар (ёки хизматлар) ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларидан жалб қилинган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида харид қилиниши шарт.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.