«Биз кўп вақт йўқотганмиз». Шавкат Мирзиёев мактаб таълимидаги муаммолар ҳақида

Президент жума кунги видеоселекторда мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 1,5 мингдан ортиқ мактаб мукаммал таъмирга муҳтож, ҳанузгача пахсадан қурилган 179 та мактаб мавжуд.

Умарбек Халилов Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди

Нурота тумани ҳокими Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Халилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Коронавирусдан эмас, ЙТҲлардан жуда кўп одамлар ўлиб кетаяпти — президент

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қараганда йўллардаги авариялар оқибати одамлар кўпроқ вафот этаётганини таъкидлади. «Нимага куйиб-пишмаймиз?

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари учрашувида қатнашди

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари иштирокидаги видеоанжуманда иштирок этди. Шавкат Мирзиёев тадбирда янги иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқишни, «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуришни жорий йилданоқ бошлаш ғоясини илгари сурди.

Helvetas Swiss Intercooperation филиали Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди

Швейцариянинг Helvetas Swiss Intercooperation мустақил ташкилоти Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиб, Ўзбекистонда ўзининг филиалини очди. Ташкилот аллақачон, 4,8 млн франклик лойиҳани амалга оширишни бошлаб юборган.

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади

25 январь куни «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммити бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.

Бабур Шаякубов Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Бабур Шаякубов Қуролли Кучлар Академияси бошлиғи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Шавкатбек Мамажоновнинг ўрнини эгаллади.

Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз юргани аниқланди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.

Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берилди

Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан берилди. Қолаверса, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқлари ишдан олинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот чоғида амалий ҳамкорликни кенгайтириш қолаверса, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Пентагон: Ўзбекистон ва Тожикистон авиатехникаларни Афғонистонга қайтармайди

Пентагон расмий вакили Жон Кирбининг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистондаги Афғонистоннинг ҳарбий самолётларини жойлаштириш масаласи ҳамон кўриб чиқилмоқда. Бироқ, у «самолёт ва вертолётлар „Толибон“ фойдаланиши учун Афғонистонга қайтарилмаслигига» ишонч билдирмоқда.

Назарбоев: «Элитада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ»

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги фожиали воқеалардан сўнг биринчи марта баёнот билан чиқди. У 2019 йилдан бери нафақада экани ва ҳеч қаерга кетмаганини таъкидлади.

ТИВ Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини рад этди

ТИВ расмий вакили «Жибек жоли» ўтиш пунктида Қозоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигини рад этди.Шу кунларда қатор ОАВларда Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқаросининг 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон) «Жибек жоли» ўтиш пунктида қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.Бош прокурорнинг буйруғига асосан Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар берди вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан Қозоғистондаги воқеалар сабаб 2 кунда қайтган

Ўзбекистон президенти 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 7 январь куни одатдаги тартибда ишлашга киришган эди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов айнан Қозоғистондаги тартибсизликлар туфайли Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан 2 кунда қайтгани маълум қилди.

Ўзбекистон армияси: рақамлар ва фактлар

Global Firepower Index рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида тўртинчи ва дунёнинг 140 мамлакати орасида 54 ўринни эгаллаган. Мамлакат ҳарбий қудратининг таҳлили.

«Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши лозим» — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳоким ёрдамчиларини ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги», ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши кераклигини таъкидлади. «Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Александр Лукашенконинг Қозоғистондаги воқеалар ортидан Ўзбекистон сабоқ олиши кераклиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди. У мазкур баёнотни «асоссиз» деб атади.

Мудофаани бошқариш миллий маркази очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаани бошқариш миллий маркази очилишида иштирок этди. Мазкур марказ мамлакатдаги барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиришга ихтисослашган.

«Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги вазиятга тўхталиб ўтди. «Биз учун яқин қўшни ва қардош Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди», — деди у.

Сенат ҳокимларнинг кенгаш раиси мақоми нима сабабдан бекор қилинмаганига изоҳ берди

Сенат «Газета.uz» нинг ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси мақомини бекор қилишга оид ҳужжат 2,5 йил олдин тайёрлангани, бироқ қабул қилинмагани ҳақидаги мақоласи юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, «қуйи палатада муҳокама қилинмаган қонун лойиҳаси Сенатда ҳам кўриб чиқилмаган».

«Толибон» самолётлар қайтарилмаслигининг оқибатларидан огоҳлантирди

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон расмийларини ушбу давлатларга олиб кетилган афғон самолётлари ва вертолётларини қайтаришга чақирди. Афғонистон муваққат ҳукумати мудофаа вазири в. б.

Энди ер майдонини ноқонуний олиб қўйишга оид ишларни Бизнес-омбудсман кўриб чиқади

Ҳозирга қадар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган 9 турдаги маъмурий иш, шу жумладан ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш эндиликда Бизнес-омбудсман, унинг ўринбосарлари ва вакил девони бош инспекторлари томонидан кўриб чиқилади.Президент 11 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги [ЎРҚ-744-сон] қонунни имзоланди.

Ўзбекистон маҳаллаларида 9 мингдан ортиқ ҳоким ёрдамчилари иш бошлади

10 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 9311 нафар ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлади. Энг кўп ҳоким ёрдамчилари Самарқанд (1120), Фарғона (1055) ва Тошкент вилоятларида (1014) тайинланган.

Тошкент-Чиноз автомобиль йўли ва пойтахтдаги Темур Малик кўчаси таъмирланади

Президент душанба куни Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда пойтахтда автомобиль йўлларини таъмирлашга оид лойиҳалар билан танишди. Унга кўра, «Тошкент-Чиноз» автомобиль йўлининг 10 км қисмини таъмирлаб, 5 дона ерости ўтиш йўлагини бунёд этиш, Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этиш, қолаверса, Тошкентдаги Темур Малик кўчасини 6 тасмали этиб қайта қуриш режалаштирилмоқда.

«Ҳокимларнинг кенгаш раиси мақомини бекор қилиш». Ҳужжат 2,5 йил олдин тайёрланган, бироқ қабул қилинмаган

2019 йилги Давлат дастурига кўра, 6 ой ичида ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси мақомини бекор қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. «Газета.uz» нинг аниқлашича, Адлия вазирлиги ўшандаёқ лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, ижобий хулоса берган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари яна телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон президенти Қозоғистон президенти билан яна телефон орқали мулоқот қилди. Улар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, қўшни давлатда тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.

Ўзбекистон президенти Қозоғистонга таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатдаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда кўрилган катта талофатлар муносабати билан Қозоғистон халқи ва президентига таъзия изҳор этди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солишга чақириб, зўравонлик ва кескинлашувнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидладилар.6 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди ҳамда томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришди.6 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.