20 ноябрь куни тушлик вақтидан сўнг, Қозоғистондаги президентлик сайловларини кузатиб бораётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан, Фаластин, Италия, Арманистон, Грузия, АҚШ, Канада, Ўзбекистон, вакиллари иштирокида брифинглар ўтказилмоқда. «Газета.uz» уларнинг сайлов жараёни ҳақидаги фикрларини бир материалга тўплади.
Халқаро ва маҳаллий ОАВлар ходимлари билан суҳбатда Фаластиннинг Қозоғистондаги элчиси Монтасер Абузеид ярим кун давомида 13 та сайлов участкасига боришга улгурганини маълум қилди.
«Қозоғистондаги сайловларда жами 4 марта иштирок этганман. Бу сафарга сайловда ҳозирги вақт [маҳаллий вақт билан соат 14:0]га қадар ҳеч қандай қоидабузарлик содир бўлмади. Ҳозиргача 13 та сайлов участкасига бордим. Маҳаллий кузатувчиларнинг ўзи урналарни назорат қилаяпти, уларга ҳеч ким ортиқча нарса ташламаяпти. Маҳаллий кузатувчилар 6 та номзоднинг вакили ҳисобланади. Ҳар бири ўзининг номзодининг ҳуқуқини ҳимоя қилмоқда», — деди у.
Қолаверса, у бир вақтнинг ўзида барча жойда бўла олмаслигини ҳам қўшимча қилиб ўтди.
«Юқори даражадаги тайёргарлик, яхши ташкиллаштирилган. Биз ҳеч қандай қонунбузарликни сезмадик. Одамлар яхши кайфиятда, ихтиёрий равишда овоз бермоқда, уларга ҳеч ким босим ўтказмаяпти. Маҳаллий кузатувчилар эса ҳозирча ҳеч нимадан шикоят қилишмади», — дея таъкидлади Фаластин элчиси.
У журналистларнинг саволига жавоб бера туриб, қаерга боришни фақат у ва унинг ёрдамчиси билишини қўшимча қилди.
«Барча сайлов участкаларининг манзилини олиб, самолётда учиб бошқа ҳудудга боришимизни ҳисобга олган ҳолда, Остонадаги участкаларни танладик. Қайси манзилга боришимизни фақат ёрдамчим билади, ўзимиз хоҳлаган жойдагина кузатув ўтказдик. Маҳаллий ҳокимият ёки ҳукуматдан ҳеч ким бизга ҳамроҳлик қилмади», — деди у.
«Асосийси ҳеч бир қозоғистонлик участкадан норози бўлиб қайтиб кетмасин. Аслида, бизни вазифамиз ҳам шундан иборат», — деди элчи.
«Қозоғистон — жуда ёш республика. Илк 20 йил ичида ушбу ёш давлатда кўп нарсаларни қилиш зарур эди. Биз иқтисодий таҳлил ўтказдик ва иқтисодий ўсишни кузатдик. Бу жамиятдаги ўзгаришларга олиб келди. Ҳозир демократиянинг юқори даражасини таъминлаш муҳим, мотивацияга эга фуқаролар керак. Ҳозир эса айни шу тарихий вақтдир. Мен сўнгги бор 2019 йилдаги сайловларда кузатувчи сифатида, айнан Остонада бўлганман. Бугун 6 та участкада бўлдим. Сайловчиларнинг эрта тонгдан овоз беришга боришаётганини кўриб, очиғи ҳайрон қолдим. Бизда, Италияда бундай бўлмаганди. Ҳеч қандай қоидабузарликни учратмадим, ҳаммаси яхши ўтди», — деди у.
«Қозоғистонга биринчи марта ташриф буюришим, бу кузатувчи сифатида шу мамлакатдаги илк тажрибам. Сизнинг Римдаги элчихонангиз мени таклиф қилишганида жуда ҳам хурсанд бўлдим. Чунки Қозоғистон ҳақида кўп эшитганман. Ҳозирга қадар (тушгача) 10 та сайлов участкасида бўлдик. Мен бахтли инсонларни аъло кайфиятда кўрганимдан жуда хурсандман», — деди у.
«Биз бир қанча сайлов участкаларида бўлдик. Биринчи бўлиб, сайловларнинг ташкил этилиши ва шаффоф, очиқлигини эътироф этмоқчиман. Шу билан бирга таъкидлашим жоиз, сайловчиларда ғурур, умид ва оптимистик кайфият кузатилди, кўпчилик сайлов қутилари олдида суратга ҳам тушмоқда. Биз сайлов участкаларида ҳозирга қадар ҳеч қандай қоидабузарликларни қайд этмадик», — деди Арманистон вакили.
«Энг асосийси, сайловлар Қозоғистон қонунчилиги ва халқаро нормалар руҳиятида ташкиллаштирилди. Сайловчиларнинг иштирок соат 12 даёқ анча юқори кўрсаткични (Қозоғистон МСК маълумотларига кўра, 12:05 да 38,55% — таҳр.) қайд этди. Бошқа давлатлар, айниқса собиқ совет мамлакатлари учун имконияти чекланган шахслар учун махсус урналар ўрнатилганини билиш жуда қизиқарли ва фойдали бўлди», — деди грузиялик сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, сайловлар дўстона ва яхши муҳитда ўтмоқда.
«Мен кузатувчиман ва кузатувларимга кўра, Канада сайлов тизими билан ҳеч қандай фарқи йўқ. Канадада биз демократик сайловларни таъминлаш учун яхши тизимга эгамиз. Ва бу ерда катта фарқни кўрмадим. Сизни қўлингиздаги бюллетенга яширин равишда қайси номзодга овоз беришингизни киритасиз ва уни урнага ташлайсиз. Мени тахминимча, бу ердаги тизим яхши», — деди у.
«Ҳозирча ҳаммаси жойида, мен аллақачон 6 та жойда бўлди. Иштирок одатдагидан озгина яхшироқ. Биз кўплаб — маҳаллий, партияларни, халқаро кузатувчиларни кўрдик. Мен ҳозирча ҳуқуқ бузилганини кўрмадим. Ҳеч қандай норозилик бўлмади, овоз бериш жараёнига бирон қаршилик кўрсатилмади. Ҳозирча барчаси жойида. Ҳозирча мен кўрганларимдан жуда мамнунман», -дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tengrinews.kz.
У кун давомида 20 та сайлов участкасига бориб кўришни режа қилаётганини қўшимча қилди.
«Биз америкалик кузатувчилар етишмаяпти, деб ҳисоблаймиз. Бизга Қозоғистон қизиқ, чунки Қозоғистон муҳим давлат. Бу мен кузатувчи сифатида иштирок этаётган бешинчи сайлов», — деди Вайц.
«Остонада 6 киши, қолаверса, Олмаота ва Чимкентда 12 киши. Қайд этишим жоиз, барча шароитлар яратилган ва мени ёшларнинг юқори фаоллиги ҳайрон қолдирди. Бу ёшлар ўзининг мамлакати келажагига бефарқ эмаслигини кўрсатмоқда. Бу қувонарли. Юқори даражада тайёргарлик ишлари амалга оширилган ва у бугун ўз натижасини бермоқда», — деди у.
Ўзбекистон миссияси раҳбари Қозоғистон томони тавсияси асосида Остона шаҳри ва Акмола вилоятидаги участкаларда бўлганини қўшимча қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.