20 ноябрь куни Қозоғистон Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов жараёнларини ЕХҲТ ДИИҲБ, МДҲ, ШҲТ, ТДТ, ИҲТ ва бошқа ташкилотлардан келган 641 нафар халқаро кузатувчилар, қарийб 50 давлатдан ташриф буюрган ОАВ вакиллари, шу жумладан «Газета.uz» мухбири Абдулло Ёдгоров ҳам бевосита кузатиб боради.
Якшанба куни 10 101 та сайлов участкаси фаолият кўрсатади. Шундан 86 таси маҳаллий вақт билан 6:00 да, қолганлари эса 7:00 дан очилади.
Каракат Абден — «Профессионал ижтимоий ишчилар миллий альянси» республика жамоат бирлашмасидан номзод. Шиори: «Мен оила, жамият ва ватанга нима кераклигини биламан».
Қасим-Жомарт Тоқаев — оммавий-сиёсий кучларнинг Халқ коалициясидан. Шиори: «Адолатли давлат — адолатли иқтисодиёт — адолатли жамият».
Салтанат Турсинбекова — «Қозоқ оналари — анъаналарга йўл» республика жамоат бирлашмасидан. Шиори: «Мамлакатни сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги босқичига чиқиш».
Нурлан Ауесбаев — мухолифат Миллий социал-демократик партиясидан. Шиори: «Озодлик, Адолат, Бирдамлик!».
Жигули Дайрабаев — «Овул» Халқ демократик ватанпарварлик партиясидан. Шиори: «Бой қишлоқ — кучли давлат».
Мейрам Кажикен — «Омонат» республика касаба уюшмалари бирлашмасидан. Шиори: «Фаровонликнинг асоси бирликдир».
«Эртадан кейин бизда президент сайловлари бўлиб ўтади. Фуқароларда бошқа номзодлардан ташқари, ўз танловини барчага қарши овоз бериш йўли билан ифодалаш имконияти ҳам бўлади. Бизда илк маротаба президент сайловлари айнан шу тартибда ўтказилади», — деди у.
Давлат маслаҳатчиси шунингдек, мухолифатлар ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
«Кўплаб ташаббуслар амалга оширилдики, жамоатчилар ёки алоҳида мухолифат бўладими фарқи йўқ, хаттоки, фуқаролик фаоллари ҳам янада фаолроқ ушбу жараёнларда иштирок этмоқда. Айтиш мумкинки, мухолифат жамиятнинг ажралмас қисмларидан бири сифатида ҳам ушбу сиёсий ўзгаришларнинг ҳаммуаллифи ҳисобланади», — деди у.
Бундан ташқари, Қозоғистоннинг амалдаги ҳукумати вакили яқинда ўтказилган ижтимоий сўровноманинг натижаларини эълон қилингани ва халқ ҳозирги сиёсатни қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.