Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун литвалик Эймантас Станионисга қарши жанги 1 март куни ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Кеча "Жиззах Киберспорт арена"сида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди. Тўрт кунлик беллашувлар якунига кўра, Қашқадарё вилояти терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Кеча “Жиззах Киберспорт арена”си мезбонлик қилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Тўрт кун давом этган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланиб келган 600 нафарга яқин дзюдочи медаллар учун баҳс олиб борди.
Пойтахтимиздаги “Универсал” мажмуасида ўтказилган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Бугун мусобақа доирасида аёллар кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Бугун пойтахтимиздаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган “Универсал” спорт мажмуасида “Гимнастика барча учун” шиори остида ўтказилган гимнастрада спорт тури бўйича нуфузли спорт байрами – Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги мусобақасининг Республика финал босқичи якунига етди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 33 та жамоа, 600 нафарга яқин хотин-қизлар истирокидаги мусобақаларда 14 та номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси масъуллари томонидан муносиб тақдирланди.
"Ред Булл" жамоаси 27 ёшли нидерландиялик Формула-1 пойгачиси Макс Ферстаппен Лас-Вегас Гран-присида муддатидан аввал Қироллик пойгаларининг тўрт карра чемпионига айланди. Бугунги пойга бошланишидан олдин ўзининг асосий рақиби, "Макларен" пилоти Ландо Норрисдан 62 очко олдинда бўлган нидерландиялик пилот британияликдан олдинда маррага келиши керак эди.
Тошкент шаҳридаги “Универсал” мажмуасида ташкил этилган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида эркин кураш бўйича беллашувлар якунига етди. Ортда қолган кунда 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Жиззахда давом этаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги ўз поёнига етиб бормоқда. Ортда қолган кун ҳам 4 вазн тоифасида энг кучлилар сараланди.
Промоутер Эдди Хирн собиқ жаҳон чемпиони Каллум Смитга 2025 йилда катта жанг ваъда қилди. "У саккиз раундлик жанг билан рингга қайтади, Бетербиев билан жангда олинган рухий тушкунликдан ҳалос бўлади.
Бокс бўйича ўтган йили юртимизда бўлиб ўтган ЖЧда кумуш медални қўлга киритган Саиджамшид Жафаров профессионал боксда дебют қилади. 30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича RCC Boxing оқшоми ташкил этилади.
Яқинда тўрт нафар мураббийимиз Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган махсус ўқув курсларида таҳсил олиб, имтихонларни аъло баҳоларга топшириб қайтишганди. Париж Олимпиадасидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаган Шарофиддин Болтабоев ва Гулноза Матниязова 3-ДАН, мураббийларимиз Азиз Тошматов ҳамда Раҳим Субҳонов 2-ДАН қора белбоғ соҳиби бўлишганди.
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Дублин юқори суди қарорига кўра, жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Қозоғистон пойтахти – Остона шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича жаҳон кубоги мусобақасида Ўзбекистон қўл жанги терма жамоаси спортчилари фахрли 1-ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни Қозоғистон жамоаси, учинчи ўрин эса Беларус Республикаси спортчиларига насиб қилди.
Британиялик оғир вазн тоифасидаги, IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Даниэль Дюбуа машҳур блогер Жейк Полга қарши жанг қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Майкл Бенсон Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) ноябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Яримўрта вазн (66,6 кг) вакили Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдагидан 1 поғона юқорилаб, 8-ўринни эгаллади.
Хабар бериб ўтганимиздек, 6-15-декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга пухта тайёргарлик кўраётган Баҳром Мендибоев бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Манамага жўнаб кетди.
Аввал хабар берганимиздек, Тошкентдаги “Универсал” мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Дастурга кўра, мусобақани юнон-рим кураши усталари бошлаб беришди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Стритбол” спорт мусобақасининг “C” лига финал босқичлари Сурхондарё вилоятининг “Сурхон спорт мажмуаси”да бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 19-22-ноябрь кунлари ўтказилган финал босқичда 252 нафар ёш спортчи иштирок этди.
“Жиззах Киберспорт аренаси” дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатини қабул қилмоқда. Дастлабки кун эркаклар ва аёллар ўртасида енгил вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқлаб олинди.
Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги учун гонорарлар маълум бўлди. Реванш жанги учун Усик умумий маблағнинг 60, Фьюри эса 40 фоизини олади.
21-24 ноябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида “Jakarta Open-2024” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу турнирда иштирок этиш мақсадида “Pantera Sport” ва “Judo Sport” клуби тарбияланувчилари мураббийлар Бобур Ризаев, Абдувосит Абдуваҳобов бошчилигида Индонезия пойтахтига йўл олишди.
Бугун Жиззахда Ўзбекистон чемпионати старт олди. Тўрт кун давомида “Жиззах Киберспорт арена”си дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.
Жиззахлик профессионал боксчимиз Бобоусмон Батуровнинг кейинги жанги расман эълон қилинди. 30 ёшли чарм қўлқоп устамиз 30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган RCC Boxing оқшомида рингга кўтарилади.
Россия Федерациясининг Чельябинск шаҳрида профессионал бокс турнири ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасидаги тажрибали боксчимиз Шерзод Ҳусанов россиялик Артиш Лопсанга қарши рингга кўтарилди.
Олимпия ўйинларида ўз номини зарҳал ҳарфлар билан қолдираётган таэквондочимиз, икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов янги циклга янги режалар билан қадам қўймоқда. Бугун унинг бу борадаги мақсадлари ҳақида гаплашамиз.
Яримоғир вазн тоифасида бразилиялик UFC чемпиони Алекс Перейра оғир вазннинг америкалик чемпиони Жон Жонс билан жанг қилишга розилик берди. Аввалроқ, Жонс UFC 309 турнири матбуот анжуманида Алекс Перейра билан жанг қилмаса, UFC'дан кетиши мумкинлигини айтганди.
Германиялик теннисчилар Кевин Кравьец ва Тим Пютц Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилган йилнинг Якуний ATP турнири бош совринини қўлга киритди. Улар ҳал қилувчи финал учрашувида сальвадорлик Марсело Аревало ҳамда хорватиялик Мате Павич ҳамкорлигини мағлуб этишди - 7/6(5), 7/6(6).
Яримоғир вазн тоифасида UFC рейтингининг биринчи поғонасини эгаллаб турган россиялик Магомед Анкалаев чемпионлик камари учун жанг қилишини эълон қилди. "Дана Уайт жамоамга Алекснинг кейинги рақиби мен бўлишимни айтди.
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг Мувофиқлаштирувчи қўмитаси Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечирди. Уч кунлик дастур давомида ташкилий қўмита бўлажак Ўйинлар учун янги арена қуриш кўзда тутилмагани, Калифорния Университетининг ётоқхонаси Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси вазифасини ўтаб беришини маълум қилди. Ишчи гуруҳ ташрифи давомида беллашувларини қабул қилиши кутилаётган қатор объектларни кўздан кечирди.
Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида иккита ўзгариш кузатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.