Бельгиянинг Гент шаҳрида қиличбозлик бўйича “Flemish Open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашган саблячимиз Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтаётган Гран-при турнирида кумуш медал соҳибига айланди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда япониялик Юдай Танакага имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Қиличбозлик бўйича U-23 Ўзбекистон кубогининг рапира йўналиши бўйича баҳслар якунланди. Фарғона шаҳри “Само” спорт мажмуасида рапира йўналиши бўйича ёшлар (U-23) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрида от йўрттириш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Жорий йилнинг 22–29 сентябр кунлари Перунинг Лима шаҳрида 20 ёшгача бўлганлар ўртасида тезкор шахмат (рапид) ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ушбу мусобақада дунёнинг 19 та мамлакатидаги жами 89 нафар шахматчи иштирок этмоқда.
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга янги бош котиб сайланиб, одоб-ахлоқ ва тафтиш комиссиялари таркиби қайта шакллантирилди.
24-25 сентябрь кунлари Тошкент вилоятида моунтинбайк бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, бу велоспортнинг мазкур йўналиши бўйича юртимизда профессионал спортчилар ўртасида ташкил этилган дастлабки мусобақа бўлди.
2–11 октябрь кунлари Норвегиянинг Фордe шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу сафар бир майдонда учта Олимпиадада турли вазн тоифаларида ғолиб чиққан чемпионлар тўқнаш келади.
14 сентябрь куни Нагоя (Япония) шаҳрида Наоя Иноуэ (31-0, 27 KO) иккинчи енгил вазн тоифасидаги (55,3 кг гача) мутлақ чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. У ўзбекистонлик собиқ чемпион Муроджон Аҳмадалиевни (14-2, 11 KO) ишончли равишда мағлуб этди.
Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига жамоаларининг 2-тур учрашувлари шу йилнинг 28 сентябрь – 2 октябрь саналарида Андижон шаҳрида бўлиб ўтади. Турга 2024 йилги Жаҳон чемпионати муносабати билан қуриб фойдаланишга топширилган замонавий "Универсал" спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Осиё кубоги — 2026 саралаш мусобақаси «F» гуруҳи баҳслари якунига етгач, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев ЎФФ матбуот хизматига интервю берди. — Қирғизистонга қарши кечган учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги жаҳон чемпионатига қадар 2001 йил дунё биринчилигида олтин медални қўлга киритган. Унда Загребдаги чемпионлиги билан барчанинг олқишига сазовор бўлган 19 ёшли ҳамюртимиз Айтжан Халмаханов ҳали дунёга келмаган эди.
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров допинг қоидаларини бузганликда айбланиб, 6 ойга дисквалификация қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ҳамда Латвиянинг Fan Apps компанияси асосчиси ва бош директори Анрийс Бренчанс билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида мамлакатимиз спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рақамли трансформация жараёнлари ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Жорий ҳафтада Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Халқаро Паралимпия қўмитасининг ХХII Бош Ассамблеяси ва Конференцияси ўтказилади. Унда 190 га яқин аъзо ташкилотлар қатнашади.
28 сентябрь – 10 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда.
Бироз олдин Сингапурда пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кунидан ўрин олган баҳслар бошланди. Кундузги дастур якунига кўра, терма жамоамизнинг тўрт нафар аъзоси ҳал қилувчи босқич йўлланмасига эга чиқди.
Ўзбекистон бокс федерациясида Ливерпулда ўтган жаҳон чемпионатининг якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда федерация расмийлари ва терма жамоа аъзолари иштирок этиб, ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Жорий ҳафта якунида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2 та халқаро мусобақада иштирок этади. Дастлабки гуруҳ Хитойнинг Синдао шаҳрида ўтадиган Гран-при (26–28 сентябр) мусобақасида қатнашса, яна бир таркиб Чехиянинг Прага шаҳрида “Prague European Open 2025” (27–28 сентябр) турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Сингапур мезбонлигидаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди.S13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва термамиз ҳисобига иккинчи медални тақдим этди.
2025-йил 26 сентябр куни хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионатининг янги мавсуми старт олади. Мусобақа хоккей бўйича 10U, 12U ва 14U ёш тоифаларидаги ўсмир жамоалари ўртасида ўтказилади.
25 сентябрь – 9 октябрь кунлари Озарбайжонда навбатдаги МДҲ ўйинлари бўлиб ўтади. Тунда мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга йўл олди.
Украинанинг юқори рейтингдаги теннисчиси Элина Свитолина Instagram'да бу мавсумда бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. "Сўнгги пайтларда ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман.
Пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида ҳам уч нафар ўзбекистонлик атлет иштирок этади. Эртага Сингапур мезбонлигидаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида тўртинчи кунги баҳслар ўтказилади.
Тошкент мезбонлик қилган бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати якунига етди. Маълум қилганимиздек, унда 7 мамлакатдан 97 нафар спортчи U-15, U-17 ва U-23 ёш тоифаларида яккалик, жуфтлик, микст ва жамоавий дастурларда медаллар учун баҳс олиб боришди.
Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов билан мулоқот чоғида ўзбек спорти сўнгги йилларда улкан ўсишга эришаётганини эътироф этди. Учрашув давомида ҳар икки мамлакатнинг ушбу йўналишдаги алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Руанданинг Кигали шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Қувонарлиси, мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Андижон шаҳрида теннис бўйича ёшлар ўртасида “ATF 14&Under” халқаро турнири якунланди. Унда қитъамизнинг ўндан ортиқ давлатидан келган теннисчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашди.
Ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасида рингга чиқадиган Баҳодир Жалолов (15–0, 14 КО) навбатдаги жангини 6 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган “IBA Про 10” турнирида ўтказади. Бу ҳақда ташкилотнинг Instagram саҳифасида хабар қилинди.
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиқди. Жумладан, нуфузли мусобақада Степан Зяблов, Алан Ким, Акмал Азимов, Фазлиддин Лутфиддинов, Владислав Те, Иван Зяблов, Фирдавс Лутфиддинов ва Рустам Ғозиев каби самбочиларимиз ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.