UFC. Шавкат Рахмонов ўзини Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб деб атади

UFC жангчиси Шавкат Рахмонов ўзини Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб деб ҳисоблашини айтди. «Ислам учун энг хавфли рақиб — бу менман.

Бокс. Мэнни Пакьяо Шакур Стивенсон билан жанг ўтказиши мумкин

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо WBOнинг биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Шакур Стивенсон билан жанг ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Жанг йил охирига қадар ярим ўрта вазн лимитида ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистонлик теннисчилар US Open-2026 турниридаги иштирокидан қанча ишлаб топди?

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мавсумнинг сўнгги мусобақаси — US Open турнири давом этмоқда. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган теннисчилар Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева ўз юришларини иккинчи ва учинчи босқичда тўхтатди.

Фьюри Уайтга Жошуага қарши жангни ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди

Тайсон Фьюри UFC раҳбари Дана Уайтга Энтони Жошуага қарши жангни ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди. «Жошуага қарши жангни ташкил қилгани ва Netflix билан келишув тузгани учун Уайтга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Нурсултон Рўзибоев бугун октагонга кўтарилади

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев бугун, 5 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнирида жанг қилади. Рўзибоев ўрта вазн тоифасида британиялик Майкл «Веном» Пейжга қарши октагонга чиқади.

Бокс. Энди Руис икки йил ичидаги илк жангида Дамиан Книбага мағлуб бўлди

Жаҳон собиқ чемпиони Энди Руис Нью-Джерсидаги бокс кечасида Дамиан Книбага ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлди. Еттинчи раундда Руис нокдаунга учради.

Илия Топурия: «Биз қайтамиз»

Илия Топурия Жастин Гэтжига мағлуб бўлганидан сўнг баёнот берди. UFC собиқ чемпиони Илия Топурия Оқ уйдаги турнирда Жастин Гэтжига мағлуб бўлганидан сўнг баёнот берди.

UFC. Хамзат Чимаев октябрь ойида жанг ўтказмоқчи

UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев навбатдаги жанги октябрь ойида ўтказилишини умид қилмоқда. «Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас.

UFC. Дана Уайт Царукян – Руффи жангида ғолибга титул учун жанг берилишига ишора қилмади

UFC президенти Дана Уайт Арман Царукян ва Маурисио Руффи ўртасидаги жангни титул учун даъвогарлик жанги деб аташга шошилмади. «Жанг тугамасидан олдин бу ҳақда гапиришни ёқтирмайман.

US Open. Камилла Раҳимова дунёнинг биринчи рақамли теннисчисига мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова йилнинг энг сўнгги “Катта дубулға” турнири — АҚШ очиқ чемпионатининг (US Open) учинчи босқичида дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси, беларуслик Арина Сабаленкага қарши кортга чиқди. Турнир Нью Йорк шаҳрида ўтказилмоқда.

Ўзбекистонлик аёл мутахассис FIFA Жаҳон чемпионатида фаолият олиб боради

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Азиза Татлимуратова FIFA миқёсидаги нуфузли мусобақада фаолият олиб боради. Айни пайтда Осиё футбол конфедерациясида ишлаётган ҳамюртимиз Марокашда ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионати финал босқичида матч директори вазифасини бажаради.

Тошкентда таэквондо WT бўйича йирик мусобақа старт олди

Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича "Корея Республикаси элчиси" кубоги анъанавий турнирига старт берилди. Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишлаб ўтказилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида cпорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён бошчилигидаги делегация, шунингдек, ассоциация Бош котиби Муроджон Мамадалиев иштирок этди.

US Open. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси мусобақани тарк этди

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида йилнинг энг сўнгги “Катта дубулға” турнири — US Open давом этмоқда. Ўзбекистонлик биринчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева (дунёнинг 86-ракеткаси) 1/32 финалда жаҳон рейтингида 20-ўринни эгаллаб турган белгиялик Элис Мертенсга қарши кортга чиқди.

Ислом Махачев учун энг ноқулай рақиб ким эканлиги айтилди

Америкалик ММА жангчиси Шон Бредининг айтишича, Ислом Махачев учун энг хавфли рақиб — эквадорлик Майкл Моралес. У бошқа бир даъвогар Карлос Пратесдан кўра Исломга кўпроқ қийинчилик туғдириши мумкин.

Ислом Махачев қачон октагонга қайтиши маълум бўлди

UFC чемпиони Ислом Махачевнинг навбатдаги жанги 2026-йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда спортчининг мураббийи Хавер Мендес маълум қилди.

US Open-2026. Камилла Раҳимова дунёнинг биринчи рақамли ракеткасига қарши кортга чиқади

Нью-Йорк шаҳрида мукофот жамғармаси 108 миллион долларни ташкил этувчи “Катта Дубулға” туркумига кирувчи US Open-2026 турнири қизғин давом этмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова мусобақадаги муваффақиятли юришини давом эттиряпти.

Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг ўтказилишини тасдиқлади

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри яна бир собиқ чемпион Энтони Жошуа билан узоқ кутилган жанг Нью Йоркдаги “Madison Square Garden” аренасида ўтказилишини тасдиқлади. Британиялик икки боксчи ўртасидаги жангнинг аниқ санаси ҳали белгиланмаган.

“Мен унинг энг кучли ўйинига қарши тайёргарлик кўряпман”— Синдаров Жаҳон тожи учун беллашув ҳақида

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши бўлажак баҳс олдидан рақибининг сўнгги натижаларига эмас, пухта тайёргарликка эътибор қаратмоқда. 20 ёшли Синдаров 2026 йилги даъвогарлар турнирида ғолиб чиқиб, Жаҳон чемпионлиги учун баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Мен тайёрман” — Мелиқўзиев чемпионлик жанги ваъдаси бажарилмаётганидан норози

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифаси вакили, ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев WBA йўналишида чемпионлик жанги ўтказишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда спортчи ижтимой тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов кўтарилди, Жавоҳир Синдоров эса ўз ўрнини сақлаб қолди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE ) 2026-йилнинг август ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди. Янгиланган рўйхатда Ўзбекистон вакилларининг ўтган ойдаги ўринлари ва очколарида қатор ўзгаришлар қайд этилган.

Польша терма жамоаси Олимпиададан четлатилиши мумкин

Польша Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Радослав Песевичнинг ҳибсга олиниши сабаб мамлакат терма жамоаси Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда Onet портали Польша Миллий олимпия қўмитаси аъзоларига юборилган ички мактубга таяниб хабар берди.

US Open. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси кейинги босқичга йўл олди

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида йилнинг энг сўнгги “Катта дубулға” турнири — US Open бошланди. Ўзбекистонлик биринчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева (дунёнинг 86-ракеткаси) биринчи босқичда жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллаб турган словениялик Тамара Зиданшекка қарши кортга чиқди.

US Open: Ўзбекистонлик теннисчи дунёнинг 29-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди

Нью-Йоркда теннис бўйича йилнинг сўнгги «Катта дубулға» турнири — US Open старт олди. Мусобақанинг асосий даврасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Камилла Раҳимова, жаҳон рейтингида 92-поғонада бораётган ҳолда, биринчи босқичда дунёнинг 29-ракеткаси — чехиялик Барбора Крейчиковани сенсацион тарзда мағлубиятга учратди.

Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” турнирида 5 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 28—30 август кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мусобақани муваффақиятли якунлаб, умумий ҳисобда 5 та медалга эга чиқди.

Ҳиндистон бош вазири Жавоҳир Синдоров ҳамда Гукеш ўртасидаги баҳс ҳақида гапирди

Ўзбекистонда давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди шахматчилар Жавоҳир Синдоров ҳамда Гукеш Доммаражу ҳақида гапирди. “Ўтган йили Гоада 20 ёшли ўзбек гроссмейстери Синдоров Жаҳон Кубогини қўлга киритди.

Формула-1 чемпиони Ландо Норрис “Макларен” билан шартномасини узайтирди

Британиялик Ландо Норрис автоспортнинг “Формула-1” йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи “Макларен” жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Арслонбек Тожиев Лозаннадаги «Катта дубулға» турнирида кумуш медальга эга чиқди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ташкил этилаётган «Катта дубулға» мусобақасида иккинчи медалига сазовор бўлди. Бугун кечган -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртдошимиз Арслонбек Тожиев саралашда барча рақибларини мағлуб этиб, финалгача етиб борди.

Велоспортчиларимиз Осиё кубогида икки олтин медални қўлга киритди

Таиландда велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда. 28–30 август кунлари ўтказилаётган мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари икки олтин медалга сазовор бўлди.

Йилнинг энг сердаромад теннисчилари эълон қилинди

Теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг беш карра чемпиони, жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, италиялик Янник Синнер Форбес талқинига кўра, йилнинг энг кўп даромад олган теннисчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Нашр ҳисоб-китобларига кўра, у йил давомида қарийб 58 миллион доллар ишлаб топган.

Тошкент 2027-йилда Осиё Паралимпия қўмитасининг муҳим тадбирларига мезбонлик қилади

Осиё Паралимпия қўмитаси 2027-йилги конференсияси, тақдирлаш маросими ва Бош ассамблеясини Тошкентда ташкил этишга қарор қилди. Шу тариқа, Ўзбекистон мазкур тадбирларга тарихида илк бор мезбонлик қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.