Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Ўйинларининг чорак финал босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтган ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.— Ғалаба билан табриклайман.
Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси 29 йил деганда илк марта Осиё Ўйинларининг ярим финалига чиқди. Бу ишни Темур Кападзе бошқарувидаги йигитларимиз уддалашди.
Осиё ўйинларига ташриф буюрган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзи иштирок этаётган барча дастурда финалга йўл олди. Аёллар ўртасида 500 метрга кечган байдаркачиларнинг ярим финал баҳсида Мадинахон Ашрафхонова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва финалчилар қаторидан жой олди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 1-октябрь, якшанба тонгида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.Унинг марказий жанги мексикалик Сауль “Канело” Альварес (60-2-2) ҳамда америкалик Жермелл Чарло (35-2-1) ўртасида кечди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Эсанов делегациямизга яна бир олтин медални тақдим қилди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвонимиз финалда қозоғистонлик Бекадил Шаимберденевдан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Аёллар боксининг -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ситора Турдибекова Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз ҳиндистонлик Парвин билан баҳсда мағлубиятга учради.
Маҳоратли курашчимиз Умид Эсанов ҳам ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз афғонистонлик Ҳасан Расулини мағлуб этди ва олтин медал учун гиламга чиқадиган бўлди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Малика Қаҳҳорова бронза медалига сазовор бўлди. -70 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз эронлик Доня Ағайига имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Эшкак эшиш баҳсларида тонгги беллашувлар якунланди. Сўнгги дастурда стартга чиққан байдаркачи йигитларимиз квартети финал масаласини ижобий ҳал қилишди.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мадина Ашрафохонова ярим финалчилар қаторидан жой олди. 500 метр масофага кечган саралаш баҳсида юртдошимиз маррага тўртинчи бўлиб етиб келди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг муваффақиятли иштироки давом этади. Бугун икки нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Эрта тонгдан Ханчжоуда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича беллашувларга старт берилди. Ўзбекистон терма жамоаси бугунги саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади.
Осиё Ўйинларида бугун Ўзбекистон делегациясини яна бир масъулиятли кун кутиб турибди. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
Ханчжоу-2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 30 сентябрь, шанба куни давом эттирилди. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳсларда 2-тур ўйинлари ўтказилди. Эътиборли томони, барча саккиз шахматчимиз бугун дурангга имззо чекди.
Осиё Ўйинларида аёллар футболи бўйича чорак финал баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Осиё Ўйинларида бокс бўйича бугунги дастурдан ўрин олган навбатдаги баҳслар бошланди. 57 кг. вазнда жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалаков нимчорак финал босқичида вьетнамлик Нгуен Ван Дуонгга қарши рингга кўтарилди.
Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида Кураш бўйича -52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳилола Ортиқбоева ҳам финалчилар қаторидан жой олди. Курашчимиз ярим финалда туркманистонлик Айнур Амановани доғда қолдирди.
Инчеон-2014 Осиё ўйинлари ғолиби Екатерина Воронина яна бир чемпионлик сари юришини бошлади. Енгил атлетиканинг кўпкураш дастурида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 100 метрга тўсиқлар оша югуриш йўналишида 14.47 сония натижа қайд этиб, ўз ҳисобига 912 очко ёзиб қўйди.
Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан ўзбек кураши бўйича мусобақаларга старт берилди. Бугун эркаклар икки (-66 кг ва +90 кг), аёллар эса бир (-52 кг) вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда.
Ханчжоу Осиё ўйинларида байдарка ва каноэ йўналишида саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги байдаркачи қизлар ўртасида 500 метрга кечган саралаш баҳсларида муносиб иштирок этди.
Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳсларга кеча старт берилди.1-турда Қирғизистонни мағлуб этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2-турда Ҳиндистонга қарши дона суради.
Бугун, 30 сентябрь куни Осиё ўйинларида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.Энг оғир вазндаги спортчимиз Баҳодир Жалолов ўзининг илк жангини чорак финал босқичи доирасида тожикистонлик боксчига қарши ўтказади.
Осиё ўйинларида бугундан байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳслари бошланди. Биринчи бўлиб байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов 1000 метрга кечган дастурда қатнашди.
Ханчжоу-2023 ўйинларида 30-сентябрь, шанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.Боксчилар ўртасида жанг учун шартнома имзолади.
Осиё Ўйинларида бугундан енгил атлетика баҳслари бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан биринчи бўлиб Лайло Аллаберганова стартга чиқди.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилади.Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес ўртасида биринчи ярим енгил вазн тоифасида элиминатор жанги учун буйруқ берди.
Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳслар бошланди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1-турда Қирғизистонга қарши дона суриб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан ажойиб ғалаба. Ҳамюртларимиз шиддатли руҳда кечган финал жангида япониялик рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.