Оғир атлетика. Қитъа биринчилигида яна икки медаль

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов жамоамизга иккита медаль тақдим қилди.

Енгил атлетика. Сафина Саъдуллаева ЖЧда 5-ўринни эгаллади

Америка қўма штатларининг Орегон штати Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун баландликка сакраш секторида аёллар финал баҳсларида иштирок этишди.

Оғир атлетика: Диёрбек Рўзметов Осиё чемпиони, учинчи кунги беллашувлар ҳамюртларимиз учун омадли келди

Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди. Бундан бироз аввал Осиё чемпионатида навбатдаги медалларни қўлга киритдик.

Дзюдо бўйича ўсмирлар жамоамиз Осиёда тенгсиз!

Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Мусобақада ҳамюртларимиз жами 15 та медалга сазовор бўлишди.

XIX Осиё ўйинларининг янги санаси эълон қилинди

Осиё Олимпия Кенгаши пандемия сабабли бир йилга қолдирилган XIX Осиё ўйинларини ўтказиш янги муддатини белгилади. 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари баҳслари бўлиб ўтади.

Хушхабар: оғир атлетикачимиз 3та медаль қўлга киритди

Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қиляпти. Қувонарлиси, «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган мусобақада бугун ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олди.

Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларининг саналари маълум

Мусобақа ташкилий қўмитаси Ўйинлар ўтказиладиган санани маълум қилди. Унга кўра, ЛА-2028 Олимпия ўйинлари 14-30 июль, Паралимпия ўйинлари эса 15-27 августь кунлари бўлиб ўтади.

Оғир атлетика: ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қайси давлат вакиллари етакчи?

Хабарингиз бор, 17 июлдан Тошкент шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қиляпти. Мусобақанинг дастлабки икки кунида Вьетнам, Филиппин, қолаверса Ҳиндистон терма жамоаси аъзолари ажойиб натижалар қайд этишди.

Дзюдо. Ўсмирларимиз биринчи кунданоқ қитъа биринчилигида пешқадамга айланишди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Ортда қолган биринчи кун дастурида ўсмирларимиз саккизта медалга сазовор бўлишди.

Южин-2022: Жаҳон чемпионати айни қизғин паллада

Орегон штатининг спорт марказларидан бири Южин шаҳрида (АҚШ) енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун беллашувлари якунига етди. Ортда қолган дастурда аёллар ўртасида марафон, уч ҳатлаб сакраш, 1500 метрга югуриш ва кўпкураш, эркаклар ўртасида эса баландликка сакраш, 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.

Боксчиларимиз Қувайтдаги халқаро мусобақага йўл олишди

Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида "1-Қувайт халқаро бокс турнири" ташкил этилади. Мусобақада 20 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этишади.

Южин-2022: Ямайкалик югурувчи қизлар 100 метрда тенгсиз

АҚШнинг Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари якунига етди. Унда 7 йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Ўзбекистон делегацияси Бирмингем-2022 Бутунжаҳон ўйинларини иккита медаль билан якунлади

АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XV Бутунжаҳон ўйинлари ўз поёнига етиб бормоқда. Айни пайтга келиб, унда қатнашган делегациямиз вакиллари ўз иштирокларини тугатиб бўлишди.

Расман: Чарльз Оливейра октябрда Ислом Махачевга қарши жанг қилади

UFC енгил вазн тоифасида вакант титул учун жангни расман белгилади.22 октябрь санасида Абу-Дабидаги Яс оролида UFC 280 мусобақаси бўлиб ўтади.

Енгил атлетика бўйича ЖЧ. Сафина Саъдуллаева финалга чиқди

Сафина Саъдуллаева АҚШнинг Южин шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади. Баландликка сакраш секторида «А» квалификация гуруҳида иштирок этган юртдошимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

Оғир атлетика: Париж Олимпиадасига йўл Тошкентдан бошланади

Тошкентда ўтказилган Осиё оғир атлетика федерацияси (AWF)нинг навбатдаги Конгрессида Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмалар ўйналадиган 2024 йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистон қўлга киритди.Хабарингиз бор, шу йилнинг 15-25 июль кунлари Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида кучли 20 таликдан жой олди

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекистон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон шахмат федерацияси.Ўзбекистон 2022 йил июль ойи рейтингига кўра 19-ўринни эгаллади.

Бирмингем-2022: Даря Латишева делегациямизга кумуш медаль келтирди

Бирмингем (АҚШ) шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон ўйиндаридан хушхабар. Ушу бўйича терма жамоамиз аъзоси Даря Латишева делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Бокс. Қирғизистондаги турнирда 17 та медаль қўлга киритилди, шулардан 6 таси олтин

Қирғизистоннинг Норин вилоятида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ чемпиони Нурлан Абдикаликов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишганди.

Ёшлар терма жамоамиз аъзолари Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этишади

12-17 июль кунлари Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича Урал ва Корган Айтеновлар хотирасига бағишланган XXII халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Теннис. Новак Жокович Уимблдон ғолибига айланди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович 2022 йилги Уимблдон ғолибига айланди. Финалда у австралиялик Ник Кирьосни мағлуб этди.

Терма жамоамиз Будапешт “Катта дубулға” турнирини иккита медаль билан якунлади

Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи яна бир мусобақа ўз поёнига етди. Унда етти нафар спортчи билан қатнашган жамоамиз турнирни кумуш ва бронза медаллари билан тугатди.  Бироз аввал +100 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун беллашувни ўтказди.

Дзюдо. Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун курашади

Будапешт “Катта дубулға” турнири ўз якунига етиб бормоқда. Оғир вазн тоифасидаги дзюдочилар беллашувида медаллар учун курашадиган полвонлар номи маълум бўлди.

Эркин курашчиларимиз икки бронза медали билан бошлашди

Манама шаҳри (Баҳрайн) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида эркин кураш усталари баҳсларга киришишди. Дастлабки кун доирасида икки нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.

Бокс. Исроил Мадримов иштирокидаги жанг якунланди

Супер яримўрта (69,85 кг) вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун Исроил Мадримов ва Мишел Соро ўртасидаги жанг якунига етди. 12 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда якунланди.

Исроил Мадримов ва Мишель Соро реванш жангини қайси телеканал эфирга узатиши маълум бўлди

Бугун, 9 июль куни Мишель Соро ва Исоил Мадримов ўртасидаги реванш жанги Англия пойтахти Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жангни "ЗЎР ТВ" телеканалида соат 23:00 да жонли тарзда тўғридан тўғри томоша қилишингиз мумкин!

Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатини кучли учликда якунлашди

Манама шаҳри (Баҳрайн) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна бир кун ортда қолди. Қувонарлиси, унда баҳс олиб борган 3 нафар қизимиз шоҳсупага кўтарилди.  -57 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Лайлохон Собирова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз “Катта дубулға” мусобақасида кумуш медални қўлга киритди

Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. -66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Раҳимжон Субхонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпионига қарши муносиб курашди.

Боксчиларимиз Қирғизистондаги халқаро турнирда иштирок этишади

Қирғизистоннинг Норин вилоятида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ чемпиони Нурлан Абдикаликов хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Уимблдон. Мухлислар икки гигант тўқнашувига гувоҳ бўлишмайди

Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирининг эркаклар баҳсларида илк финалчи номи аниқ бўлди. Мусобақанинг 2-тартиб рақам остида сараланган теннисчиси Рафаэл Надаль ўз юришини якунлашга мажбур бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.