Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа бокс тарихидаги энг яхши оғир вазнли жангчи номини айтди."Севимли оғир вазнли жангчим — Майк Тайсон.
Жорий йилнинг 7-17 июль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Бирменгем шаҳрида навбатдаги Бутунжаҳон спорт ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтади.Мазкур мусобақада дунёнинг 110 мамлакатидан 3 минг 600 нафарга яқин спортчи иштирок этади.
Будапешт шаҳри яна эътиборимиз марказида. Дунай қирғоқларида қад ростлаган ажойиб шаҳар сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатидан кейин дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади.
8-10 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи яна бир нуфузли турнир бўлиб ўтади. Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 66 мамлакат орасида ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
Корея Республикаси мезбонлик қилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.Унга кўра, -53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова 126,84 очко билан 1-ўринда қайд этилди.
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақада жаҳоннинг 10 дан ортиқ мамлакатидан боксчилар иштирок этишди.
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари якунига етди.
9-18 август кунлари Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, мусобақада иштирок этадиган жамоаларимиз ўз рақиблари номини билиб олишди.
Таниқли велоспортчимиз Олга Забелинская Италияда ўтказилаётган аёллар ўртасидаги “Жиро дЪИталия донне” кўпкунлик велопойгасида қатнашмоқда. Ҳамюртимиз бугун иккинчи босқичда стартга чиқади.
Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун мусобақа доирасида 11 нафар ( 8 нафари эркак, 3 нафари аёл) боксчимиз рингга кўтарилди.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская машҳур «UCI» профессионал пойгаси – "Jiro d'Italia Donne" босқичида иштирок этмоқда. Бу Ўзбекистон велоспортчиларининг бу каби нуфузли пойгада биринчи иштироки ҳисобланади.
Бир неча кун аввал Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс мактаби асосчиси бўлган Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини жамоатчиликка тақдим этган эди.Ўтган ҳафтада Карлос Вильянуэва бошчилигида ишчи гуруҳ республика ҳудудларига танишув сафари билан борган эди.
Мўғулистонда ўтказилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвали эълон қилинди. Унда совринли ўринларни эгаллаган ҳамюртларимиз ўз поғоналарини яхшилаб олишди.
27 июнь кунги баҳсларда -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Шуҳрат Салаев қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Салаев финалда Токио—2020 Олимпиадаси кумуш медал соҳиби иорданиялик Солиҳ аш-Шарабатий билан тўқнаш келди ва рақибини мағлуб этди.
Корея Республикасида таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Шуҳрат Салаев қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
6 та олтин ва 3 та кумуш. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Паттайя шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигининг сўнгги кунида мана шунча медалларни қўлга киритди.
Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича “катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа ўз якунига етмоқда. Бироз аввал -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов кумуш медални қўлга киритди.
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) бугун америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) билан жанг олиб бориб, сўнгги раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Жанг видеосини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мўғулистон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси якунига етмоқда. Бугун оғир вазн тоифасида ўтаётган беллашувларда ҳамюртимиз Давлат Бобонов (-90 кг) финал йўлланмасини қўлга киритди.
Корея Республикасида таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Қувонарлиси, мусобақанинг бугунги куни ҳам таэквондочиларимиз учун муваффақиятли ўтди.
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) бугун, 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди. Matchroom томонидан ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилди.
Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ва ёшлар (U23) ўртасида Осиё чемпионати қизғин паллада. Бугун 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.Matchroom томонидан ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилади.
Таиландда ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Ушбу кун дастурида маҳоратли қизларимиз олти бор шоҳсупага кўтарилишди.
Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “катта дубулға” мусобақасида иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етмоқда. Ушбу кун дастурида 2 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилишди.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Заррух Адашев UFC билан шартномаси бекор қилинганини маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Таэквондо бўйича Жанубий Кореяда ўтказилаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиз иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Бу гал -74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Жайсунов қитъа чемпионлигига сазовор бўлди.
Корея Республикасида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда. Қувонарлиси, бугунги беллашувларда икки нафар вакилимиз шоҳсупага кўтариладиган бўлди.
Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича қитъа биринчилиги бўлиб ўтмоқда. 15 мамлакатдан энг сара гимнастикачилар қатнашаётган мусобақада қизларимиз жамоавий дастурда чемпионликни қўлга киритишди.
Мўғулистонда старт олган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунига етиб бормоқда. Турнирнинг илк куни жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.