Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров франциялик рақиби устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров франциялик рақиби устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом эттирилди.

Мусобақа 3-турининг 2-партия ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ушбу босқичда франциялик Максим Ваше-Лагравга қарши дона сурди ва ғалаба қозонди.

Иштирокчилар 1-партияда дуранг натижа қайд этганди. Бугунги ғалабадан сўнг Синдоров 4-босқич йўлланмасига эга чиқди.

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) ва Владимир Федосеев (Словения) жуфтлиги ғолиби кейинги босқичда Жаҳоҳирга рақиб бўлади.

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров франциялик рақиби устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди
Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.