Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров Аржун дастлабки баҳсда дуранг ўйнади

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров Аржун дастлабки баҳсда дуранг ўйнади

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубогида нимчорак финал босқичи доирасида дастлабки ўйинлар ўтказилди.

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ушбу босқичда ҳиндистонлик Аржун Эригаиси қарши оқ доналарда ўйнади. Ҳамюртимиз ўйинни фаол бошлади ва ташаббусни қўлга киритиши мумкин эди. Аммо у ўйинни кескинлаштирувчи йўлни кўрмади. Кейинчалик эса ташаббус Аржун томонига ўта бошлади ва Жавоҳир ҳимоявий ўйин қила бошлади. Эрагаиси ғалабага яқин келганди. Бироқ ватандошимиз қийин вазиятдан чиқиб кетиб, баҳсни дуранг билан якунлади.

Иштирокчилар бугун 2-партияни ўйнашади. Синдаров бу сафар қора доналарда ўйнайди. Агар бугун ҳам дуранг қайд этилса, спортчилар эртага тезкор партия орқали ғолибни аниқлашади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.