Лас-Вегасдаги UFC 310 мусобақасида ярим ўрта вазн тоифасида Шавкат Раҳмонов ва Иэн Гэрри ўртасида жанг бўлиб ўтди. Раҳмонов Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (учала ҳакам ҳам - 48-47).
Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ортда қолди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси ғалаба қозониб, 10 декабрь куни кечадиган чемпионлик жангида рингга кўтариладиган бўлди.
Таиланд мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги ярим финал баҳсларига навбат берилади. Мазкур босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси етиб келган.
Олимпиада совриндорларидан самарқандлик ёш дзюдочилар учун “мастер класс”! Дзюдо билан шуғулланаётган самарқандлик болалар учун унутилмас тадбир ташкил этилди.
Айни кунларда давом этаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг тобора қизғин палласига кириб бормоқда. Бугунгача мусобақанинг чорак финал жанглари якунланди.
Таиланд мезбонлигида кечаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бугун аёллар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилади.
Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича "Катта дубулға челленжер" мусобақасига старт берилди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.
Дубайдаги “The Agenda” мажмуасида бокс бўйича “IBA Чемпионлар оқшоми” мусобақаси ўтказилди. Мусобақанинг иккинчи асосий жангида Рио Олимпиадаси ғолиби, ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров рингга кўтарилди.
Айни кунларда Мўғулистон давлатининг Улан-Батор шаҳрида ёшлар, ўспиринлар ва фахрийлар ўртасида кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг иккинчи кунида 18 та вазн тоифаси бўйича 20 дан ортиқ давлатдан келган 150 дан ортиқ 2007-2008 йилда туғилган ёшлар иштирок этди.
Бугун Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақадан аввал Халқаро оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.
Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги "The Agenda" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, оқшом доирасида чарм қўлқоп устамиз Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 лицензияларини қўлга киритиб, делегациямиз таркибида 4-йилликнинг энг нуфузли мусобақасига биринчи бор ўйин спорт турларидан йўлланма олган жамоага айланди. Бугун куннинг иккинчи ярмида футболчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланма олиш имкониятлари ва бунинг учун ишлаб чиқилган режа муҳокама марказида бўлди.
UFC 18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 311 турнирида икки катта жанг ҳақида маълум қилди. Унга кўра, Ислом Махачев Арманистон вакили Арман Царукянга қарши, грузиялик Мераб Двалишвили эса яна бир россиялик Умар Нурмагомедовга қарши октагонга кўтарилади.
Жаҳон шахмат федерацияси ноябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси муваффақиятли ўтказилди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланди.
2025 йилги Осиё ёшлар ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг иккинчи куни доирасида яна бир қатор вазн тоифаларида саралаш жанглари ўтказилади.
Кеча Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси томонидан навбатдаги профессионал бокс турнири ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазнда чемпионлик камарига собиқ даъвогар Магомед Курбанов тажрибали ватандоши Асланбек Козаевга қарши рингга кўтарилди.
Маълум қилганимиздек, бугун Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерацияси (ФИЭ)нинг навбатдаги Конгресси ўтказилди. Унинг энг аҳамиятли томони FIE президентлигига сайловда ҳамюртимиз Алишер Усмонов ғалаба қозонди ва янги муддатда ҳам ташкилотга раҳбарлик қиладиган бўлди.
Бугун Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги проф бокс турнири ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турнир кардидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчининг ҳам жанги ўрин олган.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи UFC жангчиси Богдан Гусков UFC 311 турнири доирасида жанг қилади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Ҳавасбек Абдуллаев рингга кўтарилади.
Супероғир вазн тоифасида учта асосий йўналиш чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ чемпион Тайсон Фьюрининг реванш жанги учун гонорарлари расман тасдиқланди. Боксчилар 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган реванш жанги учун рекорд даражада гонорар олишади.
UFC жангчиси Хамзат Чимаев афсонавий Фёдор Емельяненко билан бирга машғулот ўтказишни исташини айтди. "Албатта, Фёдор билан шуғулланишни истардим.
Эртадан Осиё чемпионатида саралаш баҳслари старт олади. Биринчи кун доирасидан Ҳавасбек Асадуллаевнинг жанги ўрин олган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида федерация ва ассоциациялар масъуллари билан яқин давр учун режалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек, Спорт вазирлиги, МОҚ ва спорт федерациялар ҳамда ассоциациялар раҳбарлари ва масъуллари иштирок этишди.
Тошкентда 21-29 ноябрь кунлари ўтказилган шахмат бўйича President Cup мусобақаси якунига етди. Мусобақада Ниҳал Сорин ғолибликни қўлга киритди.
Тошкентда қишлоқ хўжалиги кўргазмаси доирасида ўтган хайрия кимошди савдосида 10 бош узум 30 млн, Олимпиада қаҳрамонлари – Диёра Келдиёрованинг кимоноси 6 млн, боксчилар қўлқопи эса 26 млн сўмга сотилди. Ташкилотчиларнинг айтишича, тушган пуллар оққон ва онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 6-15 декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Дастурга кўра, спортчиларимизнинг иштироки 10 декабрь санасидан бошланади.
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Таиландга етиб боришди. Эслатиб ўтамиз, 29-ноябрь – 11-декабрь кунлари Чиангмай шаҳрида қитъа биринчилиги ўтказилиб, унда ҳамюртларимиз катта таркибда медаллар учун кураш олиб боришади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.