Мухлисларни ҳақорат қилган ММА жангчиси катта миқдорда жарима тўлайди

Америкалик аралаш якка кураш устаси, ярим ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Брайан Баттл 250 минг АҚШ доллари жарима тўлайди. У 29 сентябрь тонгида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 243 турнири доирасида франциялик Кевин Жьюуссе устидан нокаут орқали ғалаба қозонганидан сўнг, аренадаги мухлисларга қарата ўрта бармоғини кўрсатиб, ҳақорат қилган эди.

Конор Махачев билан жанг қилмоқчи эмас

Конор Макгрегорнинг жамоаси Ислам Махачев билан эҳтимолий жангни рад этди. "Конор Махачевга қарши жанг қилишни режалаштираётгани йўқ.

ММА. Адесанья йил охиригача жанг ўтказмоқчи

UFC собиқ чемпиони Исраэль Адесанья 2024 йил охиригача октагонга қайтишни режалаштирмоқда. "Мен чемпион эмаслигимга қарамай, чемпионлик камарим йўқлигига қарамай ҳалиям таниқли жангчиман.

Таэквондочимиз Дилмурод Маъруфжонов жаҳон чемпионида олтин медалга сазовор бўлди!

Корея Републикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. -45 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Дилмурод Маъруфжонов олтин медалга сазовор бўлди.

Россиялик Европа чемпиони ва совриндори Ўзбекистон терма жамоаси сафига кўчиб ўтади

Россиялик шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейборг Ўзбекистон терма жамоасига кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақида Россия конькида югурувчилар иттифоқи йиғилишида маълум қилинди.

Хабиб ММА'нинг жозибасини тушунтирди

Собиқ UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов ММА ва бизнесни солиштирди. "Бизнес қийинроқ.

Шаҳрам Ғиёсов WBО рейтингида биринчиликни сақлаб қолди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) сентябрь ойи учун ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингдан мамлакатимизнинг 7 нафар боксчиси жой олди.

Ҳиндистонда допинг-офицер келишини эшитган оғир атлетикачиларнинг 219 нафари мусобақада қатнашмасликка қарор қилди

Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича мусобақага допинг-офицерлар келишини эшитган 219 нафар спортчи баҳсларда қатнашмайдиган бўлди. Чемпионат Уттар-Прадеш штатининг Модинагар шаҳрида бўлди.

Усик Жошуанинг нима учун ютқазганини айтди

Супероғир вазн тоифаси чемпиони Александр Усик Жошуа ва Дюбуа ўртасидаги жанг ҳақида гапирди. "Унинг муаммоси оёқ ҳаракатлари ва ментал тайёргарликда эди.

Бокс терма жамоамиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада иштирок этади

4 октябрга қадар Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича "Шокир Болтекулы" анъанавий XVI халқаро турнири ўтказилади. Бокс федерацияси матбуот хизматига кўра, мусобақада терма жамоамизнинг 11 нафар боксчиси иштирок этади.

FIDE октябрь учун шахматчилар рейтингини эълон қилди: Нодирбек Абдусатторов 2800 баллга яқинлашмоқда

Жаҳон шахмат федерацияси сентябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Жаҳон чемпионатида тарихий ютуққа эришган пара велоспортчимиз тантанали кутиб олинди

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19-29 сентябрь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу дунё биринчилигида муваффақиятли иштирок этиб, вақт пойгаси ҳамда гуруҳ пойгаси баҳсларида 2 та бронза медални қўлга киритган пара велоспортчимиз Азиз Атахўжаев Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Тошкентда ўтган кикбоксинг бўйича жаҳон кубогида 718 та медаль қўлга киритдик

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубоги спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 53 та давлат спортчилари ўртасида 172 та олтин, 210 та кумуш, 336 та бронза, жами 718 та медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллади.

Жошуа ташкилотчиларга катта даромад олиб келади

Промоутер Эдди Хирннинг айтишича, Энтони Жошуа кетма-кет омадсизликларга қарамай, жанг ташкилотчиларига яхшигина даромад олиб келади. "Молиявий томонлама биз Эй Жей жанг қилганда доим катта пул ишлаймиз.

Мудофаа вазири ўринбосари жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган дзюдочиларимиз билан учрашди

Хабарингиз бор, 14-20-октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Шу кунларда бўлажак нуфузли мусобақада иштирок этувчи терма жамоамиз аъзолари пойтахтда ўқув-машғулот йиғинига зўр беришган.

Юнон-рум кураши. Арам Варданян Германия клуби билан шартнома имзолади

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Германия клуби билан шартнома имзолади. Унга кўра, ҳамюртимиз 2024 йил якунига қадар «Siegried warriors» жамоаси таркибида спорт курашлари бўйича Бундеслига баҳсларида қатнашади.

Дюбуанинг мураббийи: “Усик — фирибгар ва сохта чемпион”

Оғир вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Даниэль Дюбуанинг мураббийи Дон Чарльз ҳамон WBC, WBA ва WBO йўналишлари бўйича мутлақ чемпион украиналик Александр Усик Дюбуа билан жангда айёрлик ишлатган деб ҳисоблайди.“Усик сохта чемпион.

ММА. Махачев бу йил бошқа жанг ўтказмайди

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачевнинг қачон октагонга қайтиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Чемпионнинг жамоадоши Хабиб Нурмагомедовнинг хабар беришича, Ислам бу йил ҳисобидан бошқа ҳимоя жангини ўтказмайди.  "UFC жуда тез ўсиб, ривожланиб бораётган спорт тури ҳисобланади.

Жиззахлик мураббийлар билан вилоят дзюдоси истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг махсус ишчи гуруҳи Жиззахда бўлиб, вилоят дзюдоси билан яқиндан танишди. Хусусан, Федерация раиси ёрдамчиси Алишер Арзиқулов, федерациянинг ҳудудлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Йўлдошев, федерациянинг Жиззах вилояти бўлими ижрочи директори Аббос Тохманов иштирокида вилоят мураббийлари бўлиб ўтган йиғилишда эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама қилинди.

Спорт вазири маслаҳатчиси Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини кўздан кечирди

Спорт вазири маслаҳатчиси А. Каримов раҳбарлигида вазирлик тизимидаги таълим муассасалари раҳбарлари ва вазирлик тегишли бўлим бошлиқлари иштирокида Тошкент шаҳар Яшнобод туманида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчаси лойиҳасининг маъмурий биносига спорт таълим муассасаларини жойлаштириш муҳокама қилинди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Бокудаги халқаро турнирда 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Будапештдаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидан сўнг дам олишга улгурмасдан Озарбойжондаги турнирда иштирок этишга улгурди. Ҳамюртимиз Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада 2-ўринни эгаллади.

WАDА дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнернинг допинг иши бўйича оқланишига эътироз билдирди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) CАSга дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, италиялик Янник Синнерни допинг истеъмол қилгани учун дисквалификациядан чиқарилиш қарори юзасидан шикоят қилди. WADA бир йилдан икки йилгача муддатни талаб қилмоқчи. Бу ташкилот суд томонидан илгари сурилган натижалардан бошқа ҳеч қандай натижалар бекор қилинишига қарши эмас.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг сардори ўзгарди

Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари ва боксчилар иштирокида йиғилиш 27 сентябрь, жума куни бўлиб ўтди.Йиғилишда катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоанинг иштироки ва Париж Олимпиада цикли сарҳисоб қилинди ва мураббийларнинг ҳисоботлари тингланди.

Азиз Атахўжаев жаҳон чемпионатида яна совриндор бўлди

Айни кунларда Швейцариянинг Цюрих шаҳри пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Эътиборлиси, эркаклар ўртасидаги Т1 классида 31.8 км.

Теннис. Медведев ATP турнирини омадли бошлади

Дунёнинг бешинчи ракеткаси Даниил Медведев Пекин шаҳри мезбонлигида ўтаётган ATP турнирида муваффақиятли старт олди. Россиялик теннисчи биринчи босқичда рейтингнинг 46-поғонасида бораётган франциялик Гаэль Монфисни мағлубиятга учратди - 6/3, 6/4. Даниил теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинга чиқиб олди - 3:2.  Тўқсон уч дақиқа давом этган баҳсда Медведев 2, Монфис 1 та эйс зарбани амалга оширган.

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этишади

1-6 октябрь кунлари Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Тошкентда ўтган якуний йиғиндан кейин ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз таркибини маълум қилди.

Октябрь ойида бўлиб ўтадиган Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев жанги ҳақида

Саудия Арабистонида 12 октябрь куни ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Артур Бетербиев (WBC, WBO ва IBF камарлари соҳиби) ва Дмитрий Бивол (WBA камари соҳиби) жанг қилади.Бетербиев ва Бивол 1 июнь куни тўқнаш келиши лозим эди, бироқ Артур жароҳат олгани боис, жанг қолдирилганди.

Волейболчиларимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Эронда волейбол бўйича ҳарбийлар ўртасида 38-жаҳон чемпионати ўтказилди. Жаҳон чемпионатида 6 та терма жамоа 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб борди.

Спенс супер ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилади

Америкалик профессионал боксчи, супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Эррол Спенс эндиликда супер ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилади. Унинг илк рақиби WBC йўналишидаги чемпион Себастьян Фундора бўлади.

Қозоғистон World Boxing'га аъзо бўлмоқда

Қозоғистон бокс федерацияси IBA'ни тарк этиб, янги тузилган World Boxing ташкилотига аъзо бўлмоқчи. Мамлакат бокс федерацияси расман World Boxing'га аъзо бўлиш учун ариза берди.  "Ҳозирда боксни Олимпиадада сақлаб қолиш ХОҚ даражасида муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.