Бокс. 12 раунд давом этган жангда Бивол Бетербиевни мағлуб этди

Россиялик Дмитрий Бивол Ар-Риёдда бўлиб ўтган бокс жангида ҳамюрти Артур Бетербиевни мағлубиятга учратди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамлар қарорига кўра Биволнинг ғалабаси билан якунланди (114-114, 116-112, 115-113).

Макгрегор 2025 йилда қўл жангида иштирок этмоқчи

Жангчи Конор Макгрегор 2025 йил охиригача қўл жангини ўтказмоқчи, деб ёзади "ТАСС" 36 ёшли ирландияликнинг жамоасига таяниб. Макгрегор Bare Knuckle FC (BKFC) қўлқопсиз жанглар ташкилотининг ҳаммуаллифи ҳисобланади.

Бокс. Исроил Мадримов очколар ҳисобига Ортисга мағлуб бўлди

Америкалик Виржил Ортис биринчи ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Исроил Мадримовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди. Жанг Ар-Риёдда бўлиб ўтди.

Хоккей. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда (видео)

Хоккей 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказади. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанг санаси ва манзилини эълон қилди

Яримўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанги бўйича тафсилотларни очиқлади. Ҳамюртимиз 12 апрель куни Нью-Жерсида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Исроил Мадримов Ортисдан ярим килограмм оғирроқ тош босди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири бўлиб ўтади. Турки Ал аш-Шейх томонидан ташкил этилаётган катта бокс оқшомининг марказий жанги яримоғир вазн тоифасида ўтказилади.

Ар-Риёддаги бугунги катта проф бокс оқшоми манзили ўзгарди

Хабарингиз бор, бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс турнири ўтказилади. Артур Бетербиев - Дмитрий Бивол 2 оқшомининг манзили бир кун қолганда ўзгартирилди.

Рашид Маткаримовга Жанубий Корея университети фахрий доктори унвони тақдим этилди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети делегацияси Жанубий Корея мамлакатида бўлиб турибди. Бугун, университет ректори Рашид Маткаримов Ёнг Ин университети вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, спорт таълими йўналишида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масаласида муҳим учрашувни ўтказди.

WТА британиялик Радукануни таъқиб қилган томошабинлар учун турнирларни ёпади

WТА Дубайдаги ўйинда британиялик 2-рақамли теннисчи Эмма Радукануга таҳдид қилган томошабин учун турнирларга боришни тақиқлади. Бир кун аввал Радукану чехиялик Каролина Мучовага 6:7 (6:8), 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Исроил Мадримов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади

Хабар берганимиздек, профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов, 22 февраль куни Саудия Арабистонида ташкил этиладиган бокс оқшомида супер ярим ўрта вазн тоифаси вақтинчалик WBC камари учун америкалик Виржил Ортисга қарши рингга кўтарилади.Ушбу жангнинг эса, вакилимиз қатнашадиган маросимлари ва турнирнинг бошланиш вақтлари эълон қилинди.

CAFA мусобақаси вице-чемпионлари муносиб кутиб олинди

Футзал бўйича аёллар терма жамоамиз Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “CAFA Women's Futsal Championship-2025” мусобақасида иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Терма жамоамиз бугун Тошкентга қайтиб келди.

Бокс. Ўсмир қизларимиз Олма-Отадага мусобақада 10 медални қўлга киритишди

13-18 феврал кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри ўсмир қизлар ўртасида Халқаро турнирга мезбонлик қилди. Темур Ахбаев бошчилигида мусобақага йўл олган жамоамиз, якунда 3 та олтин, 4 кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқдилар.

Камондан отиш бўйича Осиё кубогида юртимиз шарафини 8 нафар спортчи ҳимоя қилади

Таиланднинг Бангкок шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи старт олди. Қитъамизнинг энг кучли мерганлари иштирок этаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашмоқда.

Курашнинг катталар ўртасидаги вазн тоифалари 16 тага етказилди

Халқаро нуфузли спорт мусобақаларида кураш бўйича спортчилар иштирокини мустаҳкамлаш мақсадида эркаклар учун янги – 120 кг вазн тоифаси жорий этилди. 2024-йил давомида AIMC ташкилотига аъзолик жараёнларида вазн тоифаларини мақбуллаштириш масаласи бир неча бор муҳокама қилинди.

Ҳоккей. Овечкин НХЛда 1500 та баҳсда қатнашмоқчи

Машҳур ҳоккейчи Александр Овечкин НҲЛ мунтазам чемпионатларида 1500 та ўйин ўтказа оладими ёки йўқми деган саволга жавоб берди. 2005 йилдан бери у 1465 та ўйин ўтказди, аммо кейинги мавсумдагина у 1500лик довонга етиб олиши мумкин.

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ва теннис федерациясига раҳбарлар сайланди

Миллий Олимпия қўмитасида бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ва теннис федерацияси навбатдан ташқари сайлов конференциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (видеошарҳ)

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида 15 февраль куни профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев угандалик Жунжу Пауэрга қарши рингга кўтарилди.

Хоккей. Ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

Хоккей бўйича Ўзбекистоннинг 18 ёшгача бўлган терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказадилар. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

“Chessable Masters” турнирида Нодирбек Абдусатторов “NAVI” шарафини ҳимоя қилмоқда

“NAVI” киберспорт клуби уч нафар шахматчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, АҚШ вакили Уэсли Со ва украиналик Александр Бортник бир йил мобайнида киберспорт йўналишида ўтказиладиган шахмат мусобақаларида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.

АҚШдаги ўзбек спортчиси: оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Фарҳодбек Собиров ҳикояси

Нью Йоркнинг Бруклин боросидаги U авенюсига Ocean авенюси томондан кириб келсангиз, бу кўча номи шунчаки инглиз алифбосидаги “U” ҳарфига кўча эмас, “Uzbekistan” сўзининг биринчи ҳарфига аталгандек.Қаторасига бир нечта ўзбекча ресторан, ўзбекларга хизмат кўрсатувчи дўконлар ва ҳоказо.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов NAVI киберспорт клуби билан шартнома имзолади

NAVI киберспорт клуби уч нафар шахматчи билан шартнома имзолади.Маълум қилинишича, Нодирбек Абдусатторов, Уэсли Со ва Александр Бортник Украинанинг мазкур киберспорт клуби сафида ўйин ўтказади.

МОҚ расмийлари Тошкент вилоятидаги спорт соҳаси ривожини ўрганишди

Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев бошчилигидаги расмийлар вилоятдаги спорт соҳаси ривожини ўрганишди. Ўрганишлар давомида мутасаддилар вилоят стол тенниси марказига ташриф буюришди.

Қўл жанги бўйича мамлакат чемпионлари муносиб тақдирланди

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатини финал жанглари кутилганидек қизғин ва муросасиз беллашувларга бой бўлди. Ғолибларга Миллий гвардия, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Қўл жанги федерациясининг мутасадди раҳбарлари томонидан медаль ва дипломлар тантанали равишда топширилди.

Қиличбозимиз Тошкентдаги жаҳон кубогида совриндор бўлди

Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг йигитлар ўртасидаги баҳслари спортчилармиз учун омадли ўтди.

Машрабжон Рўзибоевнинг UFC’даги дебют жанги бекор бўлди

Ўзбекистонлик MMA устаси Машрабжон Рўзибоевнинг 16 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC’даги дебют жанги бекор қилинди. Спортчи қисқа муддатда жангга розилик берган эди, аммо вазн меъёрини бажара олмади.

Харбин-2025. Ўзбекистон делегацияси қишки Осиё ўйинларини кучли бешликда якунлади

Харбин-2025 қишки Осиё ўйинлари ниҳоясига етди. Ушбу мусобақада иштирок этган ўзбекистонликлар якунда медаллар жамғариш бўйича кучли бешликдан ўрин олди.

Freestyle Chess. Синдаров ва Абдусатторов биргаликда 100 минг доллар ишлашди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахматнинг "Freestyle Chess" йўналишидаги нуфузли мусобақа якунига етди. Жавоҳир Синдаров бугун учинчи ўрин учун норвегиялик Магнус Карлсенга қарши жавоб ўйинини ўтказган бўлса, Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун Хикару Накамурага қарши иккинчи ўйинни ўтказди.

Freestyle Chess. Синдаров ва Абдусатторов бугунги ўйинларда мағлуб бўлишди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида якунига етиб бормоқда.Жавоҳир Синдаров бугун учинчи ўрин учун Синдаров эса норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурган бўлса, Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун Хикару Накамурага қари дастлабки ўйинни ўтказди.

Бокс. Хелиф IBA'ни судга бермоқчи

Бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби, жазоирлик Иман Хелиф россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) судга бермоқчи эканлигини маълум қилди. "Мен билан алоқаси йўқ бўлган ва Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинмаган Халқаро бокс ассоциацияси ўз манфаатларини кўзлаб, яна ёлғон ва тажовузкор айбловларни илгари сурди.

Юртимизда аёл параспортчилар улуши 29 фоизга етди

Сўнгги уч йилда параспорт билан мунтазам шуғулланувчилар 4 карра кўпайиб, 7 мингдан ошди, аёл параспортчилар улуши 29 фоизга етди. Илгари бу тоифадаги ёшлар учун атиги 33 та мактабда спорт тўгараклари бор эди, бугун бундай мактаблар сони 235 тага етди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.