Ўқувчи қиз 2024 йилда Россияга чиқиб кетганлиги ва жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келиб, ҳеч бир мактаб рўйхатида қайд қилинмагани анқиланди.
Ушбу ҳолат ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамкорлигида ўрганилганида Урганч шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-синфида ўқиган қиз ота-онасининг аризасига кўра 2024 йил 24 ноябрда Хоразм вилояти Болалар масалалари бўйича Урганч шаҳар комиссиясининг 162-сонли қарори ва ушбу қарор асосида 2024 йил 3 декабрдаги мактаб буйруғи билан ўқувчилар сафидан чиқарилганлиги маълум бўлган.
Вояга етмаган қиз ота-онаси билан узоқ муддатга доимий яшаш мақсадида 2024 йил декабрь ойида Санкт-Петербург шаҳрига амалдаги тартиб бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб чиқиб кетганлиги, жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келганлиги, бироқ ота-онаси ёки тегишли ташкилотлар томонидан бу юзадан мактабга хабар берилмаганлиги аниқланган. Ушбу ўқувчи бугунги кунда вилоятдаги ҳеч бир мактаб рўйхатида қайд қилинмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари давом қилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.