Отабек Базаров 1984 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 26-мактабда ўқитувчиликдан бошлаган.
Сўнгра Ўзбекистон Миллий университети катта илмий ходим изланувчиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти илмий экспертиза бўлими бошлиғи, Президент администрацияси Миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимларида ишлаган.
2024 йилдан мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.
У мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келган ва Поп тумани ҳокими этиб тайинланган Ғуломжон Муродхўжаев ўрнини эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.