Фото: Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келди

Фото: Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келди

Италия бош вазири Жоржа Мелони 28 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 29 май куни бўлиб ўтади, олий даражадаги музокаралар ва қатор икки томонлама тадбирлар режалаштирилган.

Томонлар Ўзбекистон-Италия муносабатларини турли соҳаларда мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади. Асосий эътибор инновацион ҳамкорлик лойиҳалари ва гуманитар алмашинувни рағбатлантиришга қаратилади.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар пакети имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ташриф 25−26 апрель кунларига мўлжалланганди, бироқ Рим папаси Франциск вафоти сабабли қолдирилганди.

Фото


Фото: Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келди
Фото: Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келди
Фото: Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келди
Фото: Италия бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистонга келди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.