Мирзиёева Россия Президенти администрацияси раҳбари Антон Вайно билан учрашувда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Томонлар олий даражадаги келишувларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга оид механизмларни мустаҳкамлаш, жумладан, бу борада Президент администрациялари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш зарурлигини қайд этди.
Суҳбатда, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инновацион лойиҳалар, минтақалараро ҳамкорлик ҳамда меҳнат миграцияси юзасидан фикр алмашилди.
Россия Президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашувда, хусусан, ёшлар ва кадрлар сиёсатидаги ҳамкорлик алоҳида эътиборга олинди. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, раҳбар кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.
Таълим соҳасида ҳамкорлик ижобий суръатда кетаётгани, Россияда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони ортаётгани ва Ўзбекистонда Россия олий таълим муассасалари филиаллари самарали фаолият юритаётгани қайд этилди.
Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Алексей Громов билан учрашувда эса ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди. Фейк янгиликларга қарши курашиш, рақамли маконни тартибга солиш, масъулиятли журналистикани илгари суриш ва киберхавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди. Шунингдек, Тошкентда ушбу йўналишларда амалий маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёрлик билдирилгани айтилди.
Учрашувларда маданий дипломатия, меҳнат миграцияси ва гуманитар соҳалардаги қўшма ташаббусларни ривожлантириш орқали халқлар ўртасидаги ишонч ва англашувни мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Россияга ташриф доирасида Россия Федерацияси президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим йўналишларидан бири бўлган маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида маданият, таълим ва тарихий асраш борасидаги қўшма ташаббуслар муҳим экани қайд этилди. Хусусан, «Янги Қуддус» музейида ўзбек санъати кўргазмасининг очилиши, шунингдек, Ўзбекистонда Россия маданияти кунларини ўтказиш каби ташаббуслар халқларимиз ўртасидаги ишонч, дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин ифодаси сифатида баҳоланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.