Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлайди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Улар ҳузурида ташриф доирасида имзоланган, жумладан:

  • инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида;
  • стратегик аҳамиятга эга хомашё соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
  • миграция ва ҳаракатланиш эркинлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
  • барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, маданий меросни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида;
  • Иқлим жамғармаси ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ҳамкорлик, Sogesid ва Ansaldo компаниялари билан «яшил» ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
  • Тушиа, Пиза ва Турин университетлари билан шериклик тўғрисидаги икки томонлама битимларни алмашиш маросими ҳам ўтказилди.

Шунингдек, расмий ташриф доирасида Италия Миллий тадқиқотлар маркази, SIMEST ва Danieli компаниялари, Перужа университети ҳамда бошқа ташкилотлар билан қатор ҳужжатлар имзоланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.