Матвиенко билан бўлган суҳбатда маданий-гуманитар мулоқотни ривожлантириш, жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таълим ва маданият соҳаларидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Россия олий ўқув юртларининг янги филиалларини очиш, ёшлар учун қўшма дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда маданият соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали икки халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Ташриф якунида бўлиб ўтган Мишустин билан учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Товар айирбошлаш ҳажмининг ўсаётгани, саноат ва энергетика соҳаларидаги қўшма лойиҳаларнинг фаоллашгани алоҳида таъкидланди.
Минтақалараро ҳамкорлик ва таълим соҳасидаги янги ташаббусларга, жумладан, Россия олий ўқув юртларининг янги филиалларини очиш ва МИСиС муҳандислик мактабини Ўзбекистонда ишга туширишга эътибор қаратилди.
«Ўзаро ишонч ва очиқлик руҳида ўтган суҳбатлар амалий натижаларга эришиш борасидаги қатъий интилишимизни тасдиқлади», — деди Саида Мирзиёева. У учрашувлар чоғида кўрсатилган меҳмондўстлик учун Россия томонига миннатдорлик билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.