Қайд этилишича, соат 20:30 ларда Ургут тумани “Боғишамол” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 47 автомобиль йўлининг 61 километрида Камаз 53212 русумли юк автомашинаси ва Nexia 3 русумли енгил автомашина тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Nexia 3 автомашинасида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Тимур Рустамов (1986 йилда туғилган) олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Билдирилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.