Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди (+фото)

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Хонкенди шаҳрига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. У ерда уни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.

Бу ерда етакчилар қўшма тикув фабрикаси фаолияти билан танишди. Қорабоғ шаҳридаги корхона президентлар томонидан 2024 йил ноябрь ойида Бокуда бўлиб ўтган БМТ Иқлим саммити доирасидаги учрашувда ишга туширилган эди.

Тикув фабрикасининг майдони 1,2 гектарни ташкил этади. 800 та иш ўрнига мўлжалланган лойиҳанинг умумий инвестиция қиймати 6,2 миллион долларни ташкил этади.

Корхона йилига 3 миллиондан 5 миллион донагача трикотаж маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Тайёр маҳсулот ҳам ички бозорга, ҳам экспортга етказиб берилади.

Фото


Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди (+фото)
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди (+фото)
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди (+фото)
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди (+фото)
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди (+фото)
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди (+фото)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.