TBC Uzbekistan онлайн суғуртани ишга туширмоқда ва экотизимини кенгайтириб, янги сегментга чиқмоқда

TBC Uzbekistan онлайн суғуртани ишга туширмоқда ва экотизимини кенгайтириб, янги сегментга чиқмоқда

TBC Uzbekistan учун ўз суғурта компанияси — TBC Sugʻurta'нинг очилиши муҳим стратегик қадам бўлиб, бу компанияга суғурталаш йўналишини йўлга қўйиш ва экотизимдаги барча маҳсулотлар ўртасидаги синергияни кучайтириш имконини беради.

TBC Sugʻurta 2025 йил март ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан ҳаётни суғурталаш бўйича лицензияни қўлга киритиб, апрель ойидаёқ ўз фаолиятини бошлади. Компания фаолиятининг дастлабки уч ойида сезиларли натижаларга эришди: 140 000 дан ортиқ суғурта полиси расмийлаштирилди, суғурта мукофотлари ҳажми эса 2,97 млн АҚШ долларидан ошди.

Онлайн суғурта — бу суғурта полисларини расмийлаштириш ва бошқариш бўйича тўлиқ рақамли хизмат бўлиб, офисга боришни талаб қилмайди. TBC Sugʻurta полисини TBC UZ мобил иловаси орқали кредитга ариза топшириш жараёнида расмийлаштириш мумкин. Бу эса хизматни мижозлар учун янада қулай ва очиқ қилади.

«Биз суғуртани TBC экотизимининг ажралмас қисми деб биламиз. У мижозларга ўз молиявий қарорларини ишонч билан қабул қилиш ва ўзларини ҳимояланган ҳис этишда ёрдам беради. Келгусида ҳам бу йўналишни ривожлантириб, ҳар бир маҳсулот бошқасини тўлдириб турадиган ва мижозлар учун янада кўпроқ қиймат яратадиган рақамли экотизим архитектурасини барпо этамиз. Суғурта ушбу жараённинг муҳим қисмига айланиб, мижозларнинг экотизимга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деди TBC Uzbekistan CEO’си Ника Курдиани.

TBC Sugʻurta'га 25 йиллик тажрибага эга юқори малакали менежер — Екатерина Лотуашвили раҳбарлик қилмоқда. У Грузия ва Буюк Британия суғурта бозорларида, жумладан, дунёдаги етакчи суғурта бозори бўлган Lloyd’s of London’да фаолият юритган. Екатерина бошқарув ва тижорат тажрибасини банк суғуртаси, суғурта хавфини бошқариш, суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва мижозлар тажрибасини яхшилашга доир амалий кўникмалар билан самарали бирлаштирган мутахассис. Унинг раҳбарлиги остида кредит олиш жараёнида ҳаётни суғурталаш хизмати муваффақиятли ишга туширилди. Келгусида ушбу хизмат TBC Uzbekistan’нинг бошқа маҳсулотларидан фойдаланувчилар учун ҳам мавжуд бўлади.

TBC Uzbekistan онлайн суғуртани ишга туширмоқда ва экотизимини кенгайтириб, янги сегментга чиқмоқда
Екатерина Лотуашвили, CEO TBC Sug‘urta

«Атрофимиздаги дунё олдиндан айтиб бўлмайдиган воқеаларга тўла ва ҳар қандай кутилмаган ҳолат молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин. Суғурта — бу ўзингизни кутилмаган йўқотишлардан ҳимоя қилиш ва шахсий бюджет барқарорлигини сақлаб қолишнинг қулай ҳамда ишончли воситаси. Онлайн формат эса суғуртани ҳар ким учун қулай қилиб, бутун соҳанинг ривожланишини тезлаштиради», — деди TBC Sugʻurta CEO’си Екатерина Лотуашвили.

TBC Sugʻurta тўлиқ рақамли ечимлар ва суғурта маҳсулотлари қаторини босқичма-босқич кенгайтириш орқали Ўзбекистон суғурта бозорининг ривожланишига ҳисса қўшишни мақсад қилган. 19,7 миллион фойдаланувчига эга экотизим, бренднинг юқори даражадаги танилганлиги ва мижозлар ишончи туфайли компания ҳаётни суғурталаш ва бошқа шахсий суғурта маҳсулотлари сегментида етакчи ўринларни эгаллашга интилмоқда.

TBC Sugʻurta ҳақида


TBC Sugʻurta АЖ — TBC Uzbekistan таркибига кирувчи суғурта компанияси ҳисобланади. Компания ҳаётни суғурталаш (I-VII синфлар) ҳамда ихтиёрий умумий суғурта (1, 2 ва 18-синфлар) йўналишларида фаолият юритади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.