Пара таэквондочиларимиз Осиёда тенгсиз

Пара таэквондочиларимиз Осиёда тенгсиз

Малайзиянинг Кучинг шаҳрида пара таэквондо бўйича навбатдаги Осиё чемпионати ўтказилди.

Унда қитъамизнинг 22 та мамлакатидан жами 180 нафарга яқин пара таэквондочилар иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 17 нафар вакили ҳам медаллар учун баҳс олиб борди.

Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини улашувчи ушбу Осиё чемпионатида юртдошларимиз 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди ва яна бир бор қитъамизнинг энг кучли жамоаларидан эканини исботлади.

Осиё чемпионатининг олтин медали Зуҳриддин Тоҳиров (63 кг), Умида Мамаражабова (52 кг) ва Розия Эргашевага (65 кг) насиб этган бўлса, Муҳаммадсодиқ Усмонов (58 кг), Асадбек Тоштемиров (+80 кг), Қизлархон Исомиддинова (47 кг) ҳамда Каромат Рустамова (52 кг) кумуш медалга эга чиқди.

Шунингдек, Қудрат Ҳайдаров (63 кг), Қудратилло Суннатов (70 кг) ва Сўғдиёна Нормўминова (+65 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.