Наманганда 5,2 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари сақланаётган яширин омборлар аниқланди

Наманганда 5,2 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари сақланаётган яширин омборлар аниқланди


Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1987, 1997 ва 2002 йилларда туғилган уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, 5 та хонадонда яширин омборлар ташкил этгани ҳамда сифат сертификатига эга бўлмаган тиббиёт воситаларини сақлаб келаётгани аниқланди.

Омборлардан хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 287 турдаги, умумий сони 46 865 дона дори воситалари («Эринит», «Гемаза», «Фенотропил» ва бошқалар) ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Дастлабки баҳолашларга кўра, уларнинг умумий қиймати 5,2 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан экспертизалар тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.