«2025 йил 10 август соат 6:00 дан эътиборан Тошкент вилоятидаги „Бекобод авто“ ҳамда Сирдарё вилоятидаги „Ховособод“ чегара-божхона постлари орқали учинчи давлат фуқаролари ҳамда енгил автотранспорт воситалари ўтказилиши йўлга қўйилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида 2002 йилда имзоланган «Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида»ги Битимга мувофиқ мамлакатлар ўртасида 17 та ўтказиш пункти амал қилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, шу жумладан «Бекобод авто» ва «Ховособод» халқаро статусга эга бўлиб, кеча-ю кундуз фаолият олиб боради.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида 631 660 нафар ўзбекистонлик Тожикистонга сафар қилган. Сафарлар сони бўйича Тожикистон Қирғизистон ва Қозоғистондан кейин учинчи ўринда бормоқда. Тожикистондан эса ушбу даврда 49,1 минг нафар фуқаро саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган ва мамлакатга саёҳат мақсадида келган чет эл фуқаролари орасида бешинчи бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.