«Ижтимоий тармоқ билан ҳамкор бўлмаган ҳокимнинг эртанги куни йўқ» — Тошкент вилояти ҳокими

«Ижтимоий тармоқ билан ҳамкор бўлмаган ҳокимнинг эртанги куни йўқ» — Тошкент вилояти ҳокими

11 август куни бўлиб ўтган «Ҳокимлик соати»да Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ижтимоий тармоқларни юритмайдиган раҳбарларни танқид қилди.

Унинг сўзларига кўра, айрим туман ҳокимлари ўз иштирокидаги ёзувлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетишидан қўрқиб, фаоллик ва ташаббус кўрсатишдан қочмоқда.

«Ўтирманглар ҳозир вилоятдан келиб ҳал қилиб беради, биз гапирсак интернетга чиқиб кетамиз, деб. Чиқади-да интернетга ҳоким бўлганидан кейин. Фақат мақтаб юроврамизми ҳокимларни? Бир-икки марта танқиднинг калтагини еса, яхши бўлади, пишади шу баҳонада. Ўзининг ишини билган одам ҳеч нарсадан қўрқмайди. Ижтимоий тармоқ билан ҳамкор бўлмаган ҳокимнинг эртанги куни йўқ. Қаёққа борасан қочиб? Бутун камералардан қочиб юролмайсизлар-ку? Расмингни қўйиб ҳам, шундай калтаклаб беради… Танқидни ҳазм қилишни ўрганиш керак», — деди у.

Зойир Мирзаев 2021 йил ноябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. «Ҳоким соати» форматидаги илк йиғилишида у ўз лавозимининг устувор вазифаларини маълум қилган. Ўшанда ҳоким ўз қўл остидагилардан унга мурожаат қилганда «ҳурматли» сўзини ишлатмасликни сўраганди.

Мирзаев кўплаб ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, мунтазам равишда омма олдига чиқади, матбуот хизмати эса унинг йиғилишлари, шунингдек, халқ депутатлари Кенгаши сессиялари акс этган видеолавҳаларни эълон қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.