Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгашига қайта сайланди

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгашига қайта сайланди

Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров иккинчи муддатга Судьялар олий кенгаши раиси этиб сайланди, деб хабар беради ЎзА.

Унинг номзоди президент тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан беш йил муддатга тасдиқланди.

Биринчи муддатда у кенгашни 2020 йилдан бошқарган. Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунга кўра, бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ раис этиб сайланиши мумкин эмас.

Холмўмин Ёдгоров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2017 йилнинг май ойидан Олий суд раиси ўринбосари — Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, унгача эса Олий суд судьяси лавозимларида ишлаган.

2017 йилда тузилган Судьялар олий кенгаши судялар корпусини шакллантириш ва суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминловчи судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.