FIDE Grand Swiss. 5-турда 6 нафар ватандошимиз ғалаба қозонишди, Абусатторов 8 соатлик партияда дуранг қайд этди

FIDE Grand Swiss. 5-турда 6 нафар ватандошимиз ғалаба қозонишди, Абусатторов 8 соатлик партияда дуранг қайд этди

Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss мусобақаси доирасида кеча 5-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 9 нафар ҳамюртимизлар орасида 3 нафари кеча ғалаба нашидасини сурди. Улар — Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов ва Абдумалик Абдусалимов. Қолган 6 нафар шахматчимиз эса дуранг қайд этди.

Нодирбек Абдусатторов ва туркиялик 14 ёшли иқтидор эгаси — Ягиз Каан Эрдогмуш ўртасидаги партия нақ 8 соат давом этди. Ҳамюртимиз ўйин давомида бир пиёда устунлигига эга бўлди. Аммо Нодирбек бу устунликни ғалабага айлантира олмади. Туркиялик шахматчи охиригача кескин қаршилик кўрсата олди.

5-турдан кейин Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев 3,5 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида мос равишда 10 ва 16-поғоналарни эгаллаб туришибди.

Қизлар орасида эса кеча 3 нафар ватандошимиз ғалаба қозонишди — Гулдона Каримова, Мадинабону Халилова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова. Афруза Ҳамдамова Умида Омонова 5-турда дуранг қайд этишди.

Шу тариқа, кеча ўтказилган 5-тур баҳсларида ўзбек шахматчиларининг ҳеч бир мағлубиятга учрамади.

FIDE Grand Swiss 2025 — 5-тур натижалари (Ўзбекистон вакиллари)

Эркаклар (Open):

Нодирбек Абдусатторов — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) — 0,5:05
Жавоҳир Синдаров — Александра Горячкина (Россия) — 1:0
Нодирбек Якуббоев — Шимон Гумуларз (Польша) — 0,5:05
Шамсиддин Воҳидов — Дивя Дешмух (Ҳиндистон) — 1:0
Муҳиддин Мадаминов — Габриел Саргисян (Арманистон) — 0,5:05
Жаҳонгир Воҳидов — Амин Бассим (Миср) — 0,5:05
Абдумалик Абдусалимов — Муҳаммад Мурадли (Озарбойжон) — 1:0
Ортиқ Ниғматов — Алексей Сарана (Сербия) — 0,5:05
Муҳаммадзоҳид Суяров — Давид Антон Гуиярро (Испания) — 0,5:05

Аёллар (Women’s):

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Юлия Осмак (Украина) — 1:0
Гулдона Каримова — Май Нарва (Эстония) — 1:0
Афруза Ҳамдамова — Антоанета Стефанова (Болгария) — 0,5:05
Умида Омонова — Жока Гаал (Венгрия) — 0,5:05
Мадинабону Халилова — Марсел Эфроимски (Исроил) — 1:0

Мусобақада бугун 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Эркаклар (Open):

Нодирбек Абдусатторов — Максим Родштейн (Исрои)
Жавоҳир Синдаров — Салим Солиҳ (БАА)
Нодирбек Якуббоев — Пранав (Ҳиндистон)
Шамсиддин Воҳидов — Ханс Ниманн (АҚШ)
Муҳиддин Мадаминов — Максим Чигаев (Испания)
Жаҳонгир Воҳидов — Александр Донченко (Германия)
Абдумалик Абдусалимов — Мурали Картикеян (Ҳиндистон)
Ортиқ Ниғматов — Хаик Мартиросян (Арманистон)
Муҳаммадзоҳид Суяров — Амин Бассим (Миср)

Аёллар (Women’s):
Афруза Ҳамдамова — Бибисара Ассаубаева (Қозоғистон)
Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Харика Дронавали (Ҳиндистон)
Гулдона Каримова — Мария Музичук (Украина)
Умида Омонова — Май Нарва (Эстония)
Мадинабону Халилова — Ставроула Цолакиду (Греция)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.