Коуц 37 кун давомида қарийб 1700 километр йўл босиб, Туркиянинг Ургуп шаҳрига етиб келди. Унинг асосий мақсади — дам олиш кунлари ўтказиладиган “Саломон Кападокя Ултра Trail” халқаро мусобақасида иштирок этиш. Инглиз спортчисини мусобақа старт оладиган Ургупдаги Республика майдонида шаҳар мери Али Эртуғрул Бул ва турнир ташкилотчилари тантанали равишда кутиб олишган.
Ник Коуц ушбу узоқ сафар давомида ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан жиддий қийинчиликларга дуч келганини яшириб ўтирмади:
“Кунига ўртача 45-50 километр масофа босиб ўтдим. Айниқса, сўнгги кун мен учун синовларга бой бўлди. Охирги 20 километрда кучим бутунлай тугаганини ҳис қилдим. Бир девор устига ўтириб қолдим ва энди давом эта олмасам керак деб ўйладим. Бир оз тамадди қилиб, сув ичгач, ўзимда куч топиб яна йўлга тушдим ҳамда манзилга етиб келдим”, дейди Ник.
Спортчининг таъкидлашича, ушбу оғир сафарда унга нафақат оиласи ва дўстлари, балки Албания, Греция ва Туркиядаги мутлақо нотаниш инсонларнинг ёрдами ҳамда ижтимоий тармоқлардаги обуначиларининг қўллаб қувватлаши чексиз куч бағишлаган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.