Ливерпуль — 2025. Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финалда қозоқ боксчини мағлуб этди!

Ливерпуль-2025. Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финалда қозоқ боксчини мағлуб этди!

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичи доирасида бугун олтинчи юртдошимиз ўз жангини ўтказди.

Эркаклар ўртасида — 90 кг. вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев қозоғистонлик Сағиндик Тоғамбайга қарши рингга кўтарилди. Ватандошимиз жанг давомида чаққон ҳаракатлари ва кўплаб аниқ зарбалари эвазига рақибини мағлуб эта олди. Натижада ҳакамларнинг барчаси ватандошимизнинг ғалабасини эътироф этишди — 5:0 (30-27, 30-27, 30-27, 30-27, 30-27).

Шу тариқа, Тўрабек Ҳабибуллаев ярим финалга чиқиб, камида бронза медалини таъминлаб олди.

Қўшимча қилиш жоизки, Тоғамбай — 2024 йилги Осиё чемпиони. Ҳабибуллаев эса ўтган йили қитъа чемпионатида ғалаба қозонган. Бундан ташқари, ўзбекистонлик боксчи ёшлар ўртасида 2022 йилги жаҳон чемпиони ҳам ҳисобланади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.