Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчилигида илк бор 6 та олтин медаль олди;
Йигитларимиз 6 та олтин ва 1 та кумуш медали билан эркаклар терма жамоалари орасида биринчи бўлишди;
Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди;
Эркаклар ўртасида барча вазн тоифаларидаги олтин медаллар фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди;
Абдумалик Халоков ва Акмалжон Исроилов барча жангларда ҳар бир раундни 5:0 ҳисобида ўз фойдаларига ёздириб қўйишди;
Тўрабек Ҳабибуллаев, Акмалжон Исроилов, Жавоҳир Умматалиев ва Фазлиддин Эркинбоев биринчи бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашишди ва илк уринишдаёқ олтин медалга сазовор бўлишди;
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини (1 та кумуш ва 3 та бронза) такрорлади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.