Франциянинг MND компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 1278 гектар ер майдони ажратилди. Унинг доирасида меҳмонхоналар ва сайёҳларни денгиз сатҳидан 3300 м баландликка олиб чиқадиган осма дор йўли қурилади.
Олти қаватли меҳмонхона 320 сайёҳни қабул қила олади ва йилига ўртача 45 минг меҳмонга хизмат кўрсатади. Меҳмонхона Wyndham халқаро бренди билан биргаликда бошқарилади.
Мажмуада 300 ўринли автотураргоҳ мавжуд, биринчи қават ресторан, болалар майдончаси ва савдо майдончаси учун ажратилган.
Президент йўллар қулайлиги ҳудуднинг туризм салоҳиятини тўла ишга солиш ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, у табиатни мусаффо сақлаш, дам олувчиларнинг экологик маданиятини ошириш муҳимлигини қайд этди, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.