Рейдда, жумладан, 620 киши текширилган, 26 киши полиция бўлимига олиб кетилганди (8 нафари Россия ҳудудида ноқонуний бўлгани аниқланган), уларнинг фуқаролиги ҳақида маълумот келтирилмаганди. Ўз навбатида, агентлик, мамлакат фуқароларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланишини билдирди.
Красноярск ўлкаси ИИВ бош бошқармаси эълон қилган видеода махсус хизмат вакиллари хизмат итлари билан залга бостириб киргани, сўнг оммавий текширув олиб бориб, бир неча эркакни қўлларини бир-бирининг елкасига қўйдирган ҳолда олиб чиқиб кетганини кўриш мумкин. Тасвирларда, шунингдек, бир эркак қўллари қайрилган ҳолда махсус машинага олиб чиқилгани акс этган.
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилди. Айни пайтда мазкур ҳолат Россиянинг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.