Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш дастурида Жаҳон чемпионига айланди!

Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш дастурида Жаҳон чемпионига айланди!

Сингапур мезбонлигидаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди.

S13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва термамиз ҳисобига иккинчи медални тақдим этди.

Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш (S13 класс)

1. Егор Болотов (Ўзбекистон) — 58.97
2. Томас ван Ваанрой (Нидерландия) — 59.35
3. Олексей Вирченко (Украина) — 59.45

Егор кеча 100 м масофага эркин усулда сузиш баҳсларида бронза медалига эга чиққанди. Бироз олдин якунланган аёллар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш финалида вакилмиз Мубинабону Халилова (S13) еттинчи бўлди. Олдинда Сардор Бахтиёров (S7) иштирокидаги ҳал қилувчи баҳс кутмоқда.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.