Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган. У узоқ йиллар давомида республика мелиорация ва сув хўжалиги вазири, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси ўринбосари, Давлат агросаноат қўмитаси раиси, фуқаролар муҳофазаси ишлари бўйича вазир, Президентнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси каби лавозимларда ишлаган.
Жўрабеков мустақиллик йилларида қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, президентнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.
У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвонлари ҳамда «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати», «Буюк хизматлари учун», «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.