Электр ва газ таъминоти масъуллари куз-қиш мавсумига қандай таёрланмоқда?

Электр ва газ таъминоти масъуллари куз-қиш мавсумига қандай таёрланмоқда?

Президент Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни куз-қишга тайёргарлик ҳолати билан танишиб, мавсумга шай бўлиш учун мутасаддиларга икки ҳафта муҳлат берди.

Йиғилишда газ ва электр таъминотида узилишларга йўл қўймаслик учун мутасаддилар шахсан жавобгар экани кўрсатиб ўтилди. Улар «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюларида давлат раҳбари томонидан қандай вазифалар қўйилганини айтиб ўтди.

Тошкент: кўп қаватли уйлардаги барча ишлар 1 октябрга қадар якунланади


Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг маълум қилишича, президент пойтахтдаги вазиятни танқид қилиб, 661 та кўп қаватли уй ҳали иситиш мавсумига тайёр эмаслигини таъкидлаган.

Маҳаллий ҳокимият идораларига 1 октябрга қадар иситиш тизимлари, иссиқликни тақисимловчи қурилмаларни тозалаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини якунлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, президент ташаббуси билан 64 млрд сўмлик энергия лойиҳаси тасдиқланди. Йил охиригача 319 км кабел алмаштирилиб, 48 та трансформатор модернизация қилинади. Ишларнинг биринчи босқичини 1 ноябрга қадар якунлаш режалаштирилган.

Суюлтирилган газни етказиб беришга тайёрлик ва тезкор гуруҳларни ишга тушириш


«Худудгазтаъминот» корхонаси раҳбари Маъруфхон Хўжаевнинг маълум қилишича, 330 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш белгиланган муддатда якунланади. Қиш мавсумига тайёргарлик дастурида белгиланган барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Корхона газ баллонлари захирасини яратиб, вилоятларга 40 мингдан ортиқ қўшимча газ баллонини етказиб берган. Фавқулодда вазиятлар бўйича барча гуруҳлар тўлиқ шай ҳолатга келтирилган, деб хабар қилди Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Маматкаримов.

Электр таъминоти тизимлари 24/7 режимига ўтказилди


Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Маматкаримов ҳам президент топшириғига кўра, 53 та подстанция ва 900 км дан ортиқ электр тармоқларини қиш мавсумига тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

Тошкент шаҳрида 19 та юқори ва паст кучланишли подстанциялар тайёрланмоқда. Бунинг учун маблағ ажратилиб, муддатлари белгилаб олинди. «Энергетика вазирлиги ва тармоқ ташкилотлари 24/7 режимга ўтказилди», — деди у.

Бундан ташқари, зарур электр ва газ захиралари яратилган, фавқулодда вазиятлар бригадалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилган. Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларни қишга тайёрлаш бўйича ҳам қўшимча топшириқлар берилган.

Рекорд истеъмол кутилмоқда


«Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раиси Дадажон Исоқулов корхонада 35−500 кВ кучланишли линиялар, жумладан, халқаро транзит линиялари ҳам ишлаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон энергетика тизимида кунлик электр энергияси истеъмоли 300 млн кВт/соатдан ошиши кутилмоқда (аввалги рекорд қишда 271,8 млн кВт/соат, ёзда 272,6 млн кВт/соатни ташкил этган), максимал қувват эса 13 ГВтни ташкил этади.

«5 октябрга қадар куз-қиш мавсумига тайёр бўламиз. Давлатимиз раҳбари мавсумни муаммосиз ўтказиш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Дастурнинг барча бандлари бажарилса, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказамиз», — деб ишонтирди Исоқулов.

Эслатиб ўтамиз, президент июль ойида қиш мавсумида барқарор энергия таъминотини таъминлаш чора-тадбирларини муҳокама қилган эди. Йил охиригача янги энергетика иншоотлари ва ГЭСларни ишга тушириш режалаштирилган. Шундан сўнг у «Ўзбекнефтгаз»га газ қазиб олиш прогнозини бажариш ва янги конларни ўзлаштириш учун хорижий компанияларни жалб қилишни топширган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.