Ҳоким ўринбосарлари сонини қисқартириш режалаштирилмоқда
Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир президенти фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА
хабар бермоқда.
Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Бугунги кунда туман ҳокимларининг 6 нафар ўринбосари бор.
Фармон лойиҳасига мувофиқ, 2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади. Унда 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Жумладан:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги;
- Маданият вазирлиги;
- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
- Ёшлар ишлари агентлиги.
Шу билан бирга, ҳокимлар ушбу тузилмаларга тўлиқ раҳбарлик қилиб, штат бирликларини мустақил белгилайди, кадрларни тайинлайди ва озод этади, рағбат ёки интизом чораларини қўллай олади.