Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.
«Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик» мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган, дейилади хабарда.
Шунингдек, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.
Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашади.
Саммит якунида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Охирги марта Ўзбекистон президенти Озарбайжонга 2025 йил июль ойи бошида давлат ташрифи билан борганди. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев «Ўзбекистон» боғига тамал тошини қўйган, Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб берган. Президентлар Қорабоғ туманидаги Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларида бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.