Ислоҳотнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Тажриба-синов даврида қуйидаги вазирлик ва идоралар бўлинмалари ҳокимликлар тузилмасига ўтказилади:
Ушбу даврда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман ва шаҳар бўлинмалари амалдаги мақомини, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини сақлаб қолади. Туман ва шаҳар ҳокимлари республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бўлинмалари фаолияти устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади. Ҳокимларга бўлинмалар ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, уларга нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ҳуқуқи берилади.
Ҳоким ўринбосарлари тегишли ҳоким томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, бу хусусда қабул қилинган қарор туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига киритилади. Ҳар бир ҳоким ўринбосари ўзи мувофиқлаштирадиган йўналиш бўйича лойиҳа гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.
Тажриба-синов даврида ҳоким ўринбосарларининг чекланган сони Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 6 нафар, туман ва шаҳар ҳокимликларида 4 нафар этиб белгиланади. Ҳокимларга ҳудудни ривожлантириш режалари, ҳудуд ихтисослашуви ва драйверларидан келиб чиқиб ҳоким ўринбосарлари масъул бўлган йўналишларни белгилаш ҳуқуқи берилади.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари штат бирликлари 1 та раҳбарга камида 3 та ходим нисбатида шакллантирилади.
Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш учун самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) тизими жорий этилмоқда. KPI тўлиқ бажарилган тақдирда келгуси йил учун ҳудудга «драйвер» лойиҳалар инфратузилмасини яратиш учун ажратиладиган маблағлар миқдори 15 фоизга оширилади. KPIга эришмаган тақдирда келгуси йил учун тегишли ҳудудга «драйвер» лойиҳалар инфратузилмасини яратиш учун ажратиладиган маблағлар миқдори камайтирилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 8 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2026 йилда намунавий ҳудудларни ривожлантириш учун республика бюджетидан қуйидагилар йўналтирилади:
Стратегик ислоҳотлар агентлигига бир ой муддатда 2026 йилдан бошлаб ҳар йили ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тажриба алмашиш, ҳудуд тадбиркорларининг ўзаро мулоқоти ва ҳамкорлик муносабатлари шаклланишига шароит яратиш мақсадида Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форумини ўтказишни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Июнь ойида президент туман ҳокимларига 100 дан ортиқ қонун ва қарорлар бўйича 500 га яқин функция юклатилганини, аммо улар шуларнинг ярмидан кўпини билмаслигини айтганди. Комплекс ривожлантиришга масъул идоралар фақат кундалик топшириқларни бажариш билан банд, деди президент ва туманларда бошқарув тизими ўзгаришини эълон қилди.
Февраль ойида Gazeta учун ёзилган мақоласида Жамоатчилик ҳуқуқи маркази экспертлари Иса Ҳамедов ва Игорь Цай таъкидлаганидек, Ўзбекистонда маҳаллий бошқарувни ислоҳ қилишнинг асосий масаласи- ўзгаришларга асос бўладиган моделни танлаш. Номарказлаштиришни ортга суриш ва тўлиқсиз ечимлар тизимли рискларни келтириб чиқаради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.