Сербия президенти 28 октябрда Ўзбекистонга келади

Сербия президенти 28 октябрда Ўзбекистонга келади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич 28−31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Мезбон давлат матбуот хизматига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон — Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, ахборот технологиялари, рақамлаштириш, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда шерикликни мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлади.

Режага кўра, тартибли меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Томонлар музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўпламини имзолаши кўзда тутилган.

Александр Вучич фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.