Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Момчило Бабич Сербиянинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган ташқи ишлар вазири хабар берди.

Бахтиёр Саидовнинг ўз Telegram каналида ёзишича, томонлар икки давлат ўртасидаги «сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга» ўзаро тайёрлигини билдирган.

«Элчи жанобларига мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзди вазир.

Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Тайинлов Сербия президенти Александр Вучичнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида бўлмоқда. У 28−31 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатда бўлади ва Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси сессиясида иштирок этади. Бундан ташқари, якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланадиган олий даражадаги музокаралар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов бир вақтнинг ўзида Сербиядаги элчи этиб тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.