«Биз узоқ масофага қарамай, мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдик», — дейди Саидов.
Вазир икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, элчига Ўзбекистондаги фаолиятида муваффақият тилади.
Маълумот учун, Алехандро Ариас Сарсуэла бир вақтнинг ўзида Доминиканнинг Россия ва Қозоғистондаги элчиси ҳисобланади. Қароргоҳи Москва шаҳрида.
Ўзбекистон ва Доминикан Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2007 йилда ўрнатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.