Аюбхон Камалов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган, 1993 йили Ленинград қишлоқ хўжалиги институти, 2001 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 1993 йили Наманган вилоят Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармасида бошлаган. 1994−2017 йилларда банк-молия тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
2017−2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори вазифасида ишлаган. 2019−2020 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни бошқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятини бошқарган.
Айюбхон Камалов 2020 йил декабридан бери Марказий банк раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отахўжаев пойабзал ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари билан ўзаро тил бириктиргани аниқланганди. Улар қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқародан шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ер майдонида жойлашган маънан эскирган турар-жой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб МЧЖ раҳбари сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, шаҳар ҳокими ўзининг яна бир ишончли одами бўлган ҳокимликнинг девонхона мудири орқали МЧЖ раҳбаридан 60 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилганди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси Тергов бўлими томонидан унга ва девонхона мудирига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан (Жуда кўп миқдорда пора олиш), МЧЖ раҳбарига нисбатан эса Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда пора беришга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилганди. Шаҳар ҳокимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.