Ўзбекистон уруғлари — Svalbard Бутунжаҳон уруғ омборида!
Тошкент, 2025 йил — Ўзбекистоннинг қадимий ва маҳаллий экинларига оид уруғ намуналари Норвегияда жойлашган дунёдаги энг йирик ва хавфсиз уруғ сақлаш маскани — Свалбард Бутунжаҳон Уруғ Сақлаш Генбанки (Свалбард Глобал Сеед Ваулт) га топширилди.
Ушбу муҳим ташаббус Қишлоқ хўжалигида билим ва инноватсиялар миллий марказининг Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Нордиc Генетиc Ресоурcе Cентер (НордГен) ўртасидаги самарали халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.
Мазкур жараён Ўзбекистонда қишлоқ хожалиги экинларининг генетик хилма-хиллигини сақлаш, миллий генофондни мустаҳкамлаш ва халқаро миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқич бўлди.
Свалбарддаги омборга топширилган уруғлар ўзбек деҳқончилик маданиятининг бебаҳо мероси — қадимий навлар ва маҳаллий экотипларнинг генетик намуналарини ифодалайди. Топширилган коллексия ичида қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдойнинг 20 дан ортиқ маҳаллий навлари бор. Айниқса, бугдойнинг маҳаллий “Қайроқтош” нави алоҳида аҳамиятга эга.
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти вакилларининг таъкидлашича, бу ташаббус Ўзбекистоннинг ўсимликлар хилма-хиллигини асраб-авайлаш, глобал озиқ-овқат хавфсизлигига ҳисса қўшиш ва генетик ресурсларни келажак авлодлар учун сақлаб қолиш ё‘лидаги қат’ий позитсиясини намоён этади.
Свалбард Бутунжаҳон уруғ омбори Арктика музликлари бағрида жойлашган ва 18°C ҳароратда доимий ишлайдиган глобал генбанк бўлиб, ҳозир бу ерда 1,1 миллиондан ортиқ уруғ намуналари сақланмоқда. Ушбу маскан дунё бўйлаб фаолият юритувчи ген банкларида мавжуд уруғларнинг захира нусхаларини узоқ муддатли сақлашни та’минлайди. Бундай тизим табиий офатлар, урушлар, молиявий инқирозлар ёки техник носозликлар туфайли ўсимлик турларининг ёқолиб кетиш хавфини камайтиради ва бутун дунё учун барқарор озиқ-овқат таъминотини кафолатлайди. Свалбард Бутунжаҳон уруғ омбори Норвегия ҳукумати, Cроп Труст ташкилоти ва Нордиc Генетиc Ресоурcе Cентер (НордГен) ўртасидаги уч томонлама келишув асосида бошқарилади.
Ўзбекистоннинг Свалбард уруғ омборига қўшилиши мамлакатнинг глобал илмий ҳамжамиятдаги ўрни ва генетик ресурсларни асраш бўйича халқаро мажбуриятларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. ФАО ва НордГен билан ҳамкорликда амалга оширилган ушбу ташаббус нафақат миллий генофондни мустаҳкамлаш, балки минтақада барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.
Ушбу қадам — Ўзбекистоннинг аграр илм-фани, тарихий мероси ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига қўшган амалий ҳиссасининг ёрқин ифодасидир.