Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда

Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари дастлаб Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Сўнг Овал хонада етакчилар музокара ўтказди. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари Дональд Трампни «ички ва ташқи сиёсатдаги юксак муваффақиятлари билан самимий табриклади». «Унинг ўткир халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасида қўшаётган шахсий ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди», — деб ёзади матбуот хизмати.

Етакчилар қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини яратиш ва такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Учрашув якунида давлат раҳбари АҚШ етакчисини ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Бундан аввал 24 сентябрь куни БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон ва АҚШ президентлари музокаралар олиб борганди.

Фото

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Оқ уйдаги музокаралари — суратларда

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.